22:43 / 01.08.2024
82

Хорижлик мураббий Файзуллаевнинг Европада ўйнашига шубҳа қолдирмади

Хорижлик мураббий Файзуллаевнинг Европада ўйнашига шубҳа қолдирмади
Тошкентнинг “Локомотив” жамоасининг россиялик бош мураббийи Александр Крестинин Ўзбекистон терма жамоасининг Париж мезбонлик қилган ёзги Олимпия ўйинларидаги иштироки ва Аббосбек Файзуллаевнинг Европа лигаларида ўйнай олиш имкониятига баҳо берди.

Маълумки, Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз ўз тарихида илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олди. Парижда футболчиларимиз шиддатли ва чиройли ўйин кўрсатганига қарамай, ғалаба қозонишни уддалай олмади.

Бунинг оқибатида бир очко билан кифояланган Ўзбекистон терма жамоаси Олимпия ўйинларини кутилганидан жуда эрта тарк этди.

- Аслини олганда, Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпия ўйинларида қатнашганининг ўзи катта натижа. Бу мусобақага чиқиш учун машаққатли йўлни босиб ўтиш керак. Улар Осиё кубогида муваффақиятли ўйнади ва бу рақобатнинг кучли экани боис ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.

Олимпиадада Мисрга қарши баҳсга нисбатан Испания билан бўлган ўйин анча яхши чиқди. Футболда бунақаси бўлиб туради ва мураббийлар штаби буни таҳлил қилиб чиқади. Йўқ жойдан гол ўтказиб юборишди, ҳужум чизиғида ишлар юришмади, айниқса, иккинчи бўлимда.

Бошқа томондан жамоа испанларга қарши жуда зўр ўйнади. Ўзбекистон терма жамоаси энг юқори даражадаги мусобақаларда ўйнашга тайёр, лекин футбол нуқтаи назаридан бу Олимпиадада озгина ўхшамай қолди.

Тажриба етишмади, деган фикрдан узоқман, лекин футболда бунақа вазиятлар бўлиб туради. Ҳатто, жаҳон чемпионатларида ҳам амалдаги ғолиблар гуруҳдан чиқа олмаган ҳолатлар бўлганини бир эсланг. Олимпия терма жамоасининг мураббийлар штабини яхши биламан. Мисрга қарши уларнинг кучи етмади, деб ўйламайман
, - деди Александр Крестинин.

Россиялик таниқли мураббий ЦСКАнинг етакчи ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг Европа кучли лигаларида ўйнаш имкониятини ҳам юқори баҳолади.

- Аббосбек Файзуллаев ЦСКА, Ўзбекистоннинг миллий ва ёшлар терма жамоаларининг асосий ўйинчиларидан. Яна унга қанақа тажриба керак бўлиши мумкин?

Агар унга ҳаммани қониқтирадиган таклиф бўлса, бошқа лигаларга ўтиб кетади. Унинг паспортидаги ёши кичик холос, ўйини бўйича жуда тажрибали футболчи даражасига етиб бўлган.

Асаб тизими ҳам жойида ва шуни инобатга олган ҳолда яна нималарни ўрганиши мумкин?

Бундан буёғига Аббосбе фақат индивидуал маҳоратини ошириб боради, буни ҳар қандай футболчи исталган ёшда амалга ошириш имкони бор. Файзуллаев энг юқори даражадаги чемпионатларда ўйнашга тайёр
, - деди Александр Крестинин.

Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор” академиясидан етишиб чиққан истеъдод эгаларидан. Бир йил муқаддам ЦСКАга 500 минг евро эвазига кўчиб ўтган 20 ёшли ёшли ҳужумкор футболчимизнинг бугунги кундаги трансфер суммаси 6 миллион еврога баҳоланмоқда. Файзуллаев бу кўрсаткичга кўра, Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хорижлик мураббий Файзуллаевнинг Европада ўйнашига шубҳа қолдирмади