Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.
-57 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Ситора Турдибекова Хитой Тайпейи боксчиси, 2 карра жаҳон чемпиони Лин Ю Тинга қарши рингга кўтарилди.
1-раунд 4:1 ҳисобида Хитой Тайпейи вакилининг фойдасига ҳал бўлди. 2-раундда ҳам Лин Ю Тин устунлик қилди. 3-раундда ҳам вазият ўзгармади ва Ситора Олимпиададаги иштирокини якунлади.
Ситора бундан олдинга босқичда конголик Марселат Сакоби Матсҳуни мағлуб этганди.
Маълумот учун, Турдибекова 2002 йил 20 май куни Самарқанд вилояти Булунғур туманида таваллуд топган.
Ситора 2021 йил катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. 2022 йил Тошкентда ўтган У-22 қитъа биринчилигида бронза, 2023 йил Бангкок мездонлик қилган айни шу тоифадаги чемпионатда эса кумуш медал соҳибига айланган. Кўрсатган натижалари эвазига “Шуҳрат” медали билан тақдирланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”