18:49 / 03.08.2024
241

Париж—2024. Абдумалик Ҳалоков Олимпия медалини нақд қилди

Париж—2024. Абдумалик Ҳалоков Олимпия медалини нақд қилди
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.

-57 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Абдумалик Ҳалоков турнирдаги иккинчи жангини испаниялик Хосе Куилес Бротонсга қарши ўтказди.

Ўзбекистонлик боксчи биринчи раундда тўлиқ устунлик қилди: 5:0. Иккинчи раундда ҳам Абдумалик Ҳалоков хотиржамликни сақлаб ўз устунлигини намойиш қилди.

Сўнгги раундда ҳам спортчи ўз имкониятларини кўрсатди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Шу тариқа ўзбекистонлик боксчи ярим финалга йўл олди.

Абдумалик Ҳалоков Швеция вакили Небил Ибраҳимга қарши жанг қилиб ғалаба қозонган эди.

Россиянинг Хабаровск шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича “Константин Коротков хотира турнири”да Абдумалик Ҳалоков ғалаба қозонган эди.

2000 йил 9 апрелда Бухорода туғилган боксчи Осиё ва Жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж—2024. Абдумалик Ҳалоков Олимпия медалини нақд қилди