Франция пойтахти Париж шаҳридаги ёзги Олимпия ўйинларида иштирокини якунлаб, “Рома” ихтиёрига қайтган Элдор Шомуродовнинг келажаги ҳали ҳамон мавҳумлигича қолмоқда.
Шунга қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси мавсумолди тайёргарлиги римликлар таркибида давом эттириб турадиган бўляпти.
“Бўрилар” бош мураббийи Даниэле Де Росси тайёргарликнинг сўнгги босқичини Англияда ташкил этишга қарор қилган.
- “Рома” мавсум оралиғида украиналик марказий ҳужумчи Артём Довбикни трансфер қилиш учун “Жирона”га 32 миллион евро тўлади. Бундан ташқари, қўшимча бонуслар ҳам кўзда тутилган. Римликлар Маттиа Суле ва Самюэль Дални ҳам ўз таркибига қўшиб олди.
Даниэле Де Росси Англиядаги ўқув машғулот йиғинида иштирок этадиганлар рўйхатига қуйидаги футболчиларни киритди.
Дарвозабонлар – Де Марци, Марин, Райан, Свилар.
Ҳимоячилар – Анжелино, Челик, Даль, Кумбулла, Манчини, Сангаре, Смоллинг, Залевски, Нардин.
Ярим ҳимоячилар – Бове, Кристанте, Дарбо, Грациани, Ле Фе, Пеллегрини, Пизилли.
Ҳужумчилар – Абрахам, Балданзи, Жоау Кошта, Довбик, Дибала, Эл-Шаарави, Суле, Сольбаккен.
Элдор Шомуродов ва Артём Довбик ўз мамлакатлари элчихоналаридан виза кутяпти, - деб ёзди италиялик журналист Андреа Лосапио.
Яна бир манба – forzaroma.info портали бу мавзуда яна ҳам тўлиқ маълумот берди.
- “Рома” машғулот йиғинларининг сўнгги босқичини Англияда ўтказади. Римликлар янги чемпионатга тайёргарликни Англия терма жамоаси машғулотлар базаси – “Сент-Жоржес-Парк”да якунлайди.
Артём Довбик ва Элдор Шомуродов ҳужжатлар билан боғлиқ муаммога дуч келди. Улар жамоадошларига қўшилиш учун ўз мамлакатлари элчихоналаридан виза келишини кутишига тўғри келяпти. Улар жамоадошларига Англиядаги йиғин бошланганидан кейин қўшилади.
“Рома” футболчилари Англиядаги ўқув-машғулот йиғини давомида “Ковентри Сити” (6 август) ва “Эвертон” (10 август) билан ўртоқлик ўйинларида қатнашади, - деб ёзди forzaroma.info сайти.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов фаолияти давомида Ўзбекистон Суперлигасида “Машъал” ва “Бунёдкор”, Россия Премьер-лигасида “Ростов” жамоалари шарафини ҳимоя қилганидан кейин 2020 йилнинг октябрида кучли бешлик лигалари таркибига кирувчи А Серияга йўл олган эди.
Моҳир ҳужумчимиз Италияда шу кунга қадар “Женоа”, “Рома”, “Специя” ва “Кальяри” жамоалари сафида А Серияда жами 102 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 15 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига тўққизта голли пас узатган.
Бундан ташқари, 29 ёшли легионеримиз Италия кубоги, УЕФА Конфедерациялар кубоги ва Европа Лигаси каби мусобақаларда ҳам бир неча учрашувларда майдонга тушиб, уларнинг ҳар бирида голлар ҳисобини очишга эришган.
Италия матбуотида Элдор Шомуродовга “Верона”, “Парма”, “Венеция” каби клублардан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумотлар тарқатилганди. Ҳозирча, фақат “Верона” ўзбек ҳужумчисини ижарага олиш борасида Рим клубига мурожаат қилгани айтилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди