Испаниянинг икки гранди “Реал” ва “Барселона” жамоалари 4 август тонгида ўртоқлик ўйинида иштирок этди.
Мавсум бошланишига тайёргарлик мақсадида ўтказилган ўйиннинг биринчи бўлими охирида каталонияликлар футболчиси Пау Виктор ҳисобни очди.
Иккинчи бўлим бошида мадридликлар кичик устунлик билан бошлади. Бироқ 54-дақиқага келиб, яна “кўк-анорранглилар”, яна Пау Виктор гол уришга муваффақ бўлди.
82-дақиқада Мадрид клуби аъзоси Нико Паз ҳисобни қисқартирди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва учрашув “Барселона”нинг ғалабаси билан якунланди.
Ўртоқлик учрашуви
4 август, якшанба
“Реал” — “Барселона” 1:2
Голлар: 0:1 – 42 Виктор, 0:2 – 54 Виктор, 1:2 – 82 Паз.
“Реал Мадрид”: Куртуа, Фран Гарсия (Обрадор, 68), Рюдигер (Рамон, 68), Милитао (Мартинез Лозано, 57), Васкес, Себальос (Агуадо Ҳеррера, 77), Мартин, Модрич, Браим Диас (Винисиус Жуниор, 57), Гюлер, Эндрик (Паз, 68).
“Барселона”: тер Стеген (Пеня, 65), Балде (Мартíн Лангрео, 46), Мартинес (Фае, 65), Кристенсен (Домингуэз Вилориа, 46), Вале (Форт, 65), Бернал Касас (Гюндоган, 77), Касадо (Дарвиш, 77), Эрнандес (Хунент, 46), Торре (Фернандез Касино, 64), Виктор (Рафинья, 65), Левандовски (Роке, 77).
Огоҳлантиришлар: Бернал Касас (67), Мартин (76), Рамон (90), Фернандез Касино (90+2). “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди
Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди
Холид Машал: ҲАМАС музокаралар олиб бормайди, ён босмайди ва Исроилни тан олмайди
Эрдўған: 2024 йилги Олимпиада очилиш маросими ғазабга сабаб бўлди
ҲАМАС етакчисининг ўғли: Ҳания қони Ғазодаги болалар қонидан устунроқ эмас
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг
ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдиришдан кўзланган мақсад очиқланди