
Париж-2024 Олимпиадасининг бокс дастурида эркаклар ўртасида -51 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов иштирокидаги ярим финал баҳси якунланди.
Тажрибали боксчимиз финал йўлида Кабо-Верде вакили Давид де Пинага қарши жанг ўтказди ва яққол устунлик билан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Боксчимиз жанг бошидан тўлиқ назоратни ўрнатди ва биринчи раунд Ҳасанбой фойдасига. 4:1. Иккинчи раунд эса яна "Профессор" фойдасига - 5:0. Ҳал қилувчи раундда ҳам Дўсматов ғалаба қозонди ва финалга йўл олди “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 