date
views 452

Париж-2024: Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон яна пастлади

Париж-2024: Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон яна пастлади
4 август куни Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг навбатдаги кунги беллашувлари якунига етди. Айни дамга келиб медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Хитой халқ республикаси ҳамон пешқадам бўлиб турибди.

Хитой делегацияси ҳисобида 19 та олтин, 15 та кумуш ва 10 та бронза, жами 44 та медаль мавжуд. Бу борада кучли учликда вазият ҳам ўзгармади. АҚШ 2-ўринда, мезбон Франция эса 3-ўринда бормоқда.

Ҳисобида 1 та олтин ва 2 та бронза бўлган Ўзбекистон делегацияси эса Хитой Тайпейи билан 31-ўринни бўлишиб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж-2024: Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон яна пастлади