Фото: Reuters
Филиппинлик гимнастикачи Карлос Юло 2024 йилги Париж Олимпиадасида спорт гимнастикаси бўйича ўз мамлакатининг биринчи медалини қўлга киритди.
Иккинчи ўринни исроиллик спортчи Артем Долгопят (14,966) эгаллаган бўлса, кучли учликни Буюк Британия вакили Жейк Жарман (14,933) якунлади.
Эртаси куни Юло ўзининг иккинчи олтин медалини таяниб сакрашда қўлга киритди ва Филиппиннинг биринчи бор икки карра Олимпиада чемпионига айланди. Карлос Юло мамлакатининг иккинчи ва учинчи олтин медалига муаллифлик қилди.
Филиппинга биринчи олтин медални Токио Олимпиадасида оғир атлетикачи Ҳидилин Диаз олиб келган эди.
Филиппинлик гимнастикачи Карлос Юло 2024 йилги Олимпиадада иккита олтин медални қўлга киритганидан сўнг ғайриоддий соврин ва совғалар тўпламига эга бўлди.
Фото: Getty Images
NBC маълумотига кўра чемпион спортчи қуйидаги мукофотларга эга бўлган:
- 10 миллион Филиппин песоси (тахминан 170 минг доллар);
- 3 хонали уй (тахминий нархи 415 минг доллар);
- Бир нечта ресторанлар тармоғида умр бўйи озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш;
- 45 ёшдан бошлаб колоноскопия ва гастроэнтерологиядан умрбод бепул фойдаланиш;
- Филиппин ресторанларидан умрбод бепул лағмон ва қовурилган товуқ етказиб бериш;
- Уй мебеллари;
- Янги 16-русумдаги “айфон”.
Карлос Юло 2000 йил 16 февралда туғилган. Бир неча бор Осиё ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Машғулотларининг асосий қисмини Японияда ўтказади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?