08:58 / 06.08.2024
253

"Париж-2024". Ўзбекистон рақибларининг бири олтин, иккинчиси эса бронза учун ўйнайди

"Париж-2024". Ўзбекистон рақибларининг бири олтин, иккинчиси эса бронза учун ўйнайди
"Париж-2024" Олимпиадаси доирасидаги футбол баҳслари ҳам ўз якунига етиб бормоқда. Бироз аввал ярим финал беллашувлари ниҳоясига етди.

Ярим финалнинг биринчи баҳсида Марокаш ва Испания жамоалари ўзаро куч синашишди. Аввалига 37-дақиқада марокашлик футболчи Раҳими ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. Танаффусга мағлубият билан йўл олган Испания иккинчи бўлимда ўйин тақдирини ҳал қилди.

Учрашувнинг 65-дақиқасида Марокаш ҳимоячилари бир-бирларини тушуна олишмади ва бу вазиятдан рақиб жамоа футболчиси Фермин Лопес унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Орадан 20 дақиқа ўтганидан сўнг Испаниянинг илк голи муаллифи Фермин жамоадоши Санчесга ажойиб узатмани амалга оширди ва жамоанинг иккинчи голига сабабчи бўлди.

Финал йўлланмасини берувчи иккинчи учрашувда мезбон Франция Миср жамоасини қабул қилди. Қўшимча бўлимларда ғолиб аниқланган ушбу баҳсда французлар ҳақли равишда кейинги босқичга йўл олишди. Даставвал, учрашувнинг 62-дақиқасида Сабер мисрликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, кетма-кет хавфли ҳужумлардан сўнг беллашувнинг 83 ва 99-дақиқасидаги Матетанинг голи Франция мухлислари жонига оро кирди. Қўшимча таймларнинг 108-дақиқасида Олисе ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди ва орадаги фарқни йириклаштирди 3:1.

Шу тариқа ажойиб камбэк амалга оширган Испания ва Франция финалга, аламли мағлубиятга учраган Африка жамоалари Марокаш ва Миср эса бронза медали учун кечадиган баҳсга йўл олишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Париж-2024". Ўзбекистон рақибларининг бири олтин, иккинчиси эса бронза учун ўйнайди