
18 сентябрда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XV ёзги Паралимпия ўйинларининг ёпилиши маросими бўлиб ўтди, дейилади "Кун" нашрида. Мусобақалар 7 сентябрдан 18 сентябргача давом этди, унда 22 та спорт тури бўйича 528 та медаллар тўплами ўйналди.
Медаллар умумий ҳисоби бўйича Хитой 1-ўринни эгаллади. Хитойлик спортчилар умумий ҳисобда 239 та медаль, жумладан 107 олтин медаль қўлга киритишди. 2-ўринни Буюк Британия (147 та медаль) ва 3-ўринни Украина (117 та медаль) эгаллади.
Ўзбекистонлик спортчилар ҳам ўйинларда муносиб иштирок этдилар. Терма жамоамиз умумий ҳисобда 31 та медаль қўлга киритди, улардан 8 таси олтин, 6 таси кумуш, 17 таси бронза медаль бўлди. Умумий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 15-ўринни эгаллади.







Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар