273
Ажойиб якун: кураш афсонаси ўзининг бешинчи олтин медалини қўлга киритди ва фаолиятини якунлади
Фото: Getty Images
Михаин Лопес кетма-кет бешинчи бор Олимпиадада ғолиби бўлди. Спортчи илк бор 2004 йилда Олимпиадада қатнашган.
Аср воқеаси 6 августга тўғри келди. Париждаги Олимпиадада оғир вазн тоифасида финал учрашуви бўлиб ўтди.
Юнон-рум кураши бўйича 130 килограммгача бўлган вазн тоифасида Лопеснинг рақиби чилилик Ясмани Фернандес бўлди.
Жангнинг биринчи даври якунига кўра, Михаин 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Учрашувнинг иккинчи ярмида Лопес яна бир нечта самарали ҳаракатларни амалга оширди. Якуний ҳисоб 6:0.
Фото: Getty Images
Кубалик спортчи Пекин-2008, Лондон-2012, Рио-2016 ва Токио-2020да ҳам худди шу вазнда олтин медалга сазовор бўлганди.
Спортчи ҳозирда 41 ёшда. Лопес индивидуал кўринишда кетма-кет 5 та ёзги Олимпия ўйинларида олтин медал олган тарихдаги биринчи спортчи бўлди.
Жанг тугаганидан сўнг Лопес гиламда кураш пойабзалини ечди ва фаолиятини якунлаганини эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди