Париж Олимпиадасида эркин кураш бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистонлик эркин курашчилар турнирдаги бугунги иштирокини ғалаба билан бошлади.
Жавраил Шапиев ўзбекистонлик эркин курашчиларнинг ғалабали иштирокини бошлаб берди. -86 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчи илк босқичда грузиялик Владимери Гамкрелидзедан устун келиб, иккинчи даврага йўл олди. Энди у чорак финалда болгариялик Магомед Рамазанов билан беллашади.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Ғуломжон Абдуллаев ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. Илк босқичда озарбайжонлик Али Аббос Ризозода билан беллашган спортчи иродали ғалаба билан чорак финал йўлланмасини нақд қилди.
Энди у мексикалик Роман Браво-Юнг ва арманистонлик Арсен Харутюнян ўртасидаги баҳс ғолибига қарши гиламга чиқади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?