Фото: Olympic
Қозоғистонлик журналист Ўзбекистондан ташриф буюрган мураббий Сардор Нодиров билан суҳбатлашди ва Олимпиадага тайёргарлик, таркиб борасида саволлар берди. Ушбу суҳбатни Бакит Оразов Facebook ижтимоий тармоғида чоп этди.
—Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиадада катта муваффақиятларга эришди. Сизни табриклашга ижозат беринг.
—Раҳмат!
—Айрим спорт турларида натижаларингиз камтарона бўлди.
—Бу бизни хафа қилмайди. Умид қиламанки, келажакда бу спорт турларида ҳам яхши натижа қайд этамиз.
—Менда бир савол бор. Нега Ўзбекистон терма жамоасида маҳаллийлаштирилган спортчилар йўқ? Масалан, Қозоғистондан ўрнак олишингиз мумкин. Бизда Кениядан спортчи бор, Россиядан теннисчиларимиз бор. Сиз ҳам шундай қилишингиз мумкин эди.
—Нима учун?! Бизга бу керак эмас. Биз ундан кўра ўз спортчиларимизни ривожлантириш бўйича яхшироқ ишлаймиз.
—Аммо маҳаллийлаштириш орқали Олимпиадада кўпроқ олтин медал олишингиз мумкин эди.
—Ҳамма устимиздан куладиган бундай муваффақият бизга нима учун керак?
—Нега кулишади?
—Чунки бу ўзбек спортининг ютуғи эмаслигини ҳамма яхши тушунади. Чет эллик спортчини сотиб олиш учун ақлли бўлиш шарт эмас. Ўз чемпионингизни етиштириш учун эса ҳаракат қилишингиз керак. Аммо бу ғалаба бутунлай бошқача завқ беради. Дўкондан медал сотиб олиш бошқа, адолатли курашда уни ютиш бошқа нарса.
—Қозоғистон тажрибаси сизга мос эмас деб ўйлайсизми?
— Бизда ватанпарварлик тушунчаси турлича. Қозоғистон учун бутун дунё назарида бўлиш муҳим. Биз учун энг аввало ўз халқимизни ҳайратлантириш муҳимроқ.
Фото: Getty Images
Ушбу суҳбат остида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўзбек мураббийи ва Ўзбекистон спортининг ривожланиш йўли эътироф этилди.
Масалан Бакит Оразов шундай дейди:
“Қўшнилар бир-бирларининг ривожланиши ёрдам беради. Ўйлайманки, қўшниларимиздан ўрганадиган кўп нарса бор. Улар оқилона ва чуқур ўйланган ёндашувларни яратди”.
Амирхон Тўраев:
“Яхши айтилибди. Бу чинакам ватанга муҳаббат, чинакам ватанпарварликдир”.
Олга Лучиновская:
“Ақлли ва доно мураббий! Масалан, Европанинг айрим терма жамоаларида кўпчилик футболчилар Африка ёки Жанубий Америкадан”.
Райхан Сатторова:
“100 фоиз қўшиламан. Ватанпарварлик тушунчаси турличалиги тўғри. Уларнинг йўли тўғри ва аниқ, баракалла”.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси Париж Олимпиадасида 3 та олтин медал ва 2 бронза медалини қўлга киритди ва Токио Олимпиадасидаги натижасини яхшилаш учун ажойиб имкониятга эга бўлиб турибди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?