14:15 / 09.08.2024
508

Париж—2024. Ўзбекистонлик мураббий финалда ҳам қирғиз боксчига ёрдам берадими?

Париж—2024. Ўзбекистонлик мураббий финалда ҳам қирғиз боксчига ёрдам берадими?
Фото: Olympic
Париж Олимпиадасида бокс баҳслари якунига етиб бормоқда. Қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек Уулу мамлакат тарихида илк бор Олимпиада финалига йўлланма олди. Унга ўзбекистонлик Акмал Ҳасанов мураббийлик қилмоқда.

8 август куни -57 кг гача бўлган боксчилар ўртасида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда қирғиз спортчиси болгариялик Хавиэр Ибанез устидан ғалаба қозонди.

Айнан шу вазн тоифасида баҳсларда қатнашувчи Абдумалик Ҳалоков ярим финалда австралиялик Charlie Сенёрга қарши жанг қилди ва ғалаба қозонди.

Энди олтин медал масаласини Мунарбек Сейитбек Уулу ва Абдумалик Ҳалоков ҳал қилади.

Ижтимоий тармоқларда ўзбек мураббийининг хизматлари қаҳрамонлик даражасида улуғланмоқда. Фойдаланувчилар финалда ҳам ўзбек мураббийи қирғиз спортчиси ёнида бўлишини хоҳламоқда.

“Олампорт” нашри журналисти мураббийдан финал баҳсида ҳам қирғиз спортчисига мураббийлик қилиши мумкинлиги ҳақида сўради:
Йўқ, Аллоҳга шукр, финалга чиқди. Бу ёғига энди кучлиси ютсин”.

Ўзбек—қирғиз бокс дербиси 10 август тунида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж—2024. Ўзбекистонлик мураббий финалда ҳам қирғиз боксчига ёрдам берадими?