824
Олимпиададаги шароитдан нолиган қирғиз спортчиларига Жапаров жавоб қайтарди: “Ёмонламанг, раҳмат айтинг!”
Фото: “24.kg”
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Олимпия ўйинларидаги шарт-шароитлардан нолиган қирғиз спортчиларининг танқидларига муносабат билдирди. Бу ҳақда “24.kg” нашри хабар берди.
Президент ижтимоий тармоқларда қирғизистонлик спортчиларнинг Париждаги Олимпия ўйинларига тайёргарлик билан боғлиқ танқидий хабарларга шахсан муносабат билдиришни маъқул кўрган. Бу орқали спортчиларни тинчлантириш, асосий диққат-эътиборни баҳсларда ғалаба қозонишга қаратиш мақсад қилинган.
Жапаров спортчиларни танқидга берилмасликка чақирган. Қирғиз спортчилари Парижга фақат ғалаба учун боргани, иккиламчи масалалар эътиборга молик эмаслиги айтилган.
“Танқиднинг ҳам чегараси бўлиши керак. Кичик нарсадан катта камчилик излаш ва тинчликни бузиш шарт эмас. Сўнгги тўрт йил давомида биз спортчиларга катта эътибор қаратдик. Шунинг учун ҳам шундай натижаларга эришдик — ҳозирда арзигулик ғалабаларимиз, медалларимиз бор. Биз миннатдор бўлишимиз керак. Олдинлари мусобақаларда шунчаки иштирок этган бўлсак, эндиликда камида учта Олимпиада медалини қўлга киритиш ниятимиз бор”, деган Садир Жапаров.
Қирғизистон раҳбари Олимпия қўмитаси томонидан ташкилий ишларда бир қанча камчиликларга йўл қўйилганини ҳам айтиб ўтган. Жумладан, жамоаларга психолог ва диетолог мутахассислар жалб қилинмаган. Бу эса айрим тушунмовчиликларни келтириб чиқарган.
Президентнинг фикрича, агар спортчиларга ташкилотчиларнинг таомлари ёқмаса, улар ўзлари овқатланишлари мумкин бўлган. Ҳукумат бу учун етарлича маблағни спортчиларга ажратган.
“Олимпиадага 15-20 кун қолганда ҳар бир спортчига озиқ-овқат, витамин, кийим-кечак учун 5 минг доллардан пул берилди. Биз улар ўзларини қулай ҳис қилишларини хоҳлаган эдик”, деган Қирғизистон раҳбари.
Ўз нутқида президент сўнгги йилларда Бишкек ҳукумати спортчилар учун яратилган шароитларни муносиб даражага кўтарганини ҳам эслатиб ўтган. Ҳукумат маблағ борасидаги муаммоларни ҳал этгани, оқибатда спорт тузилмалари фаолияти кескин ижобий томонга ўзгаргани айтилган.
“Авваллари спортчиларимиз ётоқхонада истиқомат қилган бўлса, энди баъзилари шахсий уй-жой билан таъминланган, бошқалари давлат ҳисобидан ижарага уй-жой олишган. Илгари спортчиларимиз мусобақалар учун бюджетдан маблағни ўз вақтида ололмай, қарз олиб юришарди”, деган Жапаров. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”