Фото: uzwf.uz
Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Сардор Лапасов Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўрсатилган антидопинг қоидабузарлигини содир этганлиги сабабли 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги (УзНАДА) хабар берди.
Манбага кўра, спортчидан мусобақа даврида олинган допинг синамасида тақиқланган «Кленбутерол» моддаси борлиги аниқланган. Ушбу модда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонгидан 2024 йилги тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган.
Маълумот учун, дисквалификация жазо муддатини ўтаётган шахс (спортчи, мураббий в.х.к) дисквалификация муддати тугаганга қадар халқаро ва миллий тоифадаги мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши тақиқланади. Юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда ушбу шахсга умрбод дисквалификация муддати қўлланилиши мумкин. Шунингдек, кодексда спорт федерацияси ёки ассоциациясига нисбатан ҳам жазо чораси қўллаш мумкинлиги белгиланган.
Сардор Лапасов оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ғолиби, катталар ўртасидаги мамлакат биринчилигида кумуш медал совриндори ҳисобланади.
УзНАДА Лапасовнинг жазо муддати қачондан бошлангани ва унинг қайси совринлари бекор қилинганига аниқлик киритмаган.
Аввалроқ ўзбекистонлик 7 нафар оғир атлетикачи допинг сабаб 4 йилга мусобақалардан четлаштирилганди. Уларнинг допинг-синамаларида С.1 – Анаболик стероид гормонлар гуруҳига мансуб метандиенон, метастерон, тестостерон, канренон каби тақиқланган моддалар аниқланганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”