21:29 / 10.08.2024
64

Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Динамо"ни мағлуб этди

Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Динамо"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" баҳси бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Ғулом-Ҳайдар Ҳуломов қизил карточка олди ва фарғоналиклар бир киши кам бўлиб қолди. 27-дақикада Манучехр Сафаров ҳисобни очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб Жоэль Кожо ҳисобни тенглаштирди.

62-дақиқада Шоҳруз Норхонов "йўлбарслар"ни олдинга олиб чиққан бўлса, Билолхон Тошмирзаев 90+5-дақиқада пенальтидан ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Қўшиб берилган дақиқаларда Муҳаммадали Турсунов иккинчи сариқдан кейин қизил карточкалар бўйича мувозанатни тиклади. 90+8-дақиқада эса Ҳислат Ҳалилов фарқни қисқартирди, бироқ бу самарқандликларни мағлубиятдан қутқара олмади.

Шу тариқа, Левченко шогирдлари қийинчилик билан ғалаба қозонди.

"Нефтчи" - "Динамо" 3:2
Голлар
: Манучеҳр Сафаров (Аббос Ғуломов) 27, 1:0, Жоэл Кожо 32, 1:1, Шоҳруз Норхонов (Қувондиқ Рўзиев ) 61, 2:1, Билолхон Тошмирзаев (пенальти) 90+3, Ҳислат Ҳалилов 90+7, 3:2

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Боян Цигер, 20.Анвар Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов, 55.Манучеҳр Сафаров, 30.Қувондиқ Рўзиев, 24.Ғуломҳайдар Ғуломов, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов (8.Сардор Абдураимов,89), 10.Шоҳруз Норхонов (99.Эффионг Нсунгуси, 64) 22.Азиз Амонов (77.Билолхон Тошмирзаев, 73)
Захира: 45.Акбар Тўраев, 3.Жалолиддин Жумабоев, 14.Хуршид Мухторов, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 66.Дониёр Валиев, 28.Бехруз Аблакулов.

"Динамо": 13.Равшан Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев ( 22.Санжар Шоаҳмедов, 32), 4.Муҳаммадали Турсунов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Франсис Нарх ( 77.Воҳиджон Оқбўтаев, 68) 10.Жоэл Кожо, 17.Салим Мустафоев (30.Абубакир Мўйдинов,60), 20.Журани Фрасиско Ферейра, 21.Анваржон Хожимирзаев, 44.Душан Мийич, 70.Майкон Да Сильва (9.Хумоюнмирзо Иминов, 46) ( 8.Ҳислат Ҳалилов, 68).
Захира: 1.Фарҳод Раҳматов,11.Маркос Де Оливейра, 14.Баҳодир Насимов, 18.Дилшод Раҳматуллаев.

Огоҳлантириш: Дуглас Майкон ("Динамо"), Муҳаммадали Турсунов ("Динамо") 90+3
Четлатиш: Ғулом Ҳайдар Ғуломов ("Динамо") 16, Муҳаммадали Турсунов ("Динамо") 90+3

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Динамо"ни мағлуб этди