21:44 / 10.08.2024
472

Афғонистонлик атлет Олимпия ўйинларида кўтариб чиққан шиори учун дисквалификация қилинди

Афғонистонлик атлет Олимпия ўйинларида кўтариб чиққан шиори учун дисквалификация қилинди
Фото: AP
Афғонистонлик спортчи 9 август куни Олимпия баҳслари пайтида кўтариб чиққан шиори учун баҳслардан четлатилди. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар берди.

Париж ўйинларида қочқинлар Олимпия терма жамоаси сафида иштирок этган 21 ёшли афғон қизи Манижа Талаш 9 август куни мусобақанинг дастлабки саралаш босқичида “Афғон аёлларига озодлик” шиорини кўтариб чиққан. Бу ҳолат эса ҳакамлар ҳайъати ҳамда мусобақа ташкилотларида эътирозлар пайдо бўлишига олиб келган.

Манбада айтилишича, Испанияда яшовчи Манижа Талаш жума кунги саралаш баҳсларида голландиялик Индиа Сарджога мағлуб бўлган. Баҳсдан сўнг эса у ўзининг афғон аёллари билан бирдамлигини кўрсатиш учун кийими ва қўлидаги матода шиорлар ёзиб, омма олдида кўриниш берган.

Қоидага кўра, сиёсий шиорлар ва баёнотларни намойиш қилиш Олимпия ўйинлари майдонида ва подиумларда тақиқланган. Афғон атлети билан юз берган ҳолат ҳам мусобақа меъёрларининг қўпол тарзда бузилиши ҳисобланиб, Манижа Талашнинг дисквалификация қилинишига олиб келган.

Ҳар доимги тартибга асосан бу сафарги Олимпия ўйинларида ҳам қочқинлар терма жамоаси иштирок этмоқда. Жамоада 37 нафар спортчи бўлиб, улар 12 та спорт тури бўйича баҳсларда иштирок этиши белгиланган.

Қочқинлар Олимпия жамоаси сафида ҳозирда этник афғон бўлган уч нафар эркак ва яна уч аёл иштирок этмоқда. Бу Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан аёллар ва қизларнинг спорт билан шуғулланишини чеклаган “Толибон” каби ҳукуматга рамзий маънода ишора бериши айтилган.

ХОҚ томонидан тан олинган Афғонистон миллий олимпия қўмитаси раҳбари ҳам, унинг бош котиби ҳам айни дамда қочқин мақомида. “Толибон” уларнинг мамлакатга қайтишини тақиқлаган.

Халқаро Олимпия қўмитаси “Толибон” ҳаракатининг бирорта вакили Париж баҳсларида қатнашиш учун аккредитациядан ўтмаганини айтган. Бу сиёсий сабаблар билан боғлик экани ёки бошқа муаммолар юзага келгани ҳозирча маълум эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Афғонистонлик атлет Олимпия ўйинларида кўтариб чиққан шиори учун дисквалификация қилинди