Париж—2024. Эркин курашчи Разамбек Жамалов — олтин медал соҳиби

Париж—2024. Эркин курашчи Разамбек Жамалов — олтин медал соҳиби
Фото: МОҚ
Париж Олимпиадасида эркин кураш бўйича баҳслар давом этмоқда.

Узоқ йиллик танаффусдан кейин ўзбекистонлик эркин курашчилар яна Олимпия ўйинларининг финалида иштирок этди. -74 кг вазн тоифасида иштирок этган терма жамоамиз аъзоси Разамбек Жамалов олтин медал учун баҳсда япониялик Даичи Такатага қарши гиламга чиқди. Якунда Разамбек Жамалов ғалаба қозониб, делегациямиз ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронзага етди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар