
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув мезбонларнинг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Беллашувдаги ягона голи 63-дақиқада Жавоҳир Сидиқов пенальтидан киритди. Голдан сўнг Шацких шогирдларида ҳам бир қанча вазиятлар бўлди, аммо Абдувоҳид Неъматов ўзининг супер сейвлари билан дарвозаси дахлсизлигини ўйин якунига қадар сақлаб қолди.
Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев шогирдлари муҳим 3 очкони қўлга киритди. Бугунги учрашувдан кейин турнир жадвалидаги ҳолат қуйидаги кўринишда.

«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар