Париж—2024. Баҳодир Жалолов — Олимпиада ўйинлари олтин медали соҳиби

Париж—2024. Баҳодир Жалолов — Олимпиада ўйинлари олтин медали соҳиби
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Олимпиада доирасида бокс мусобақасининг +92 кггача бўлган боксчилар ўртасидаги финал баҳсида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов испаниялик Айюб Гадфага қарши жанг қилди.

Биринчи раунд Жалоловнинг тўлиқ устунлигида ўтди. У рақибини икки бор нокдаун ҳолатига туширди.

Иккинчи раундда ҳам 5:0 ҳисобида ўзбекистонлик боксчининг устунлиги қайд этилди. Учинчи раундда ҳам рақибига имкон қолдирмаган Баҳодир кетма-кет иккинчи бор Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритди.

Баҳодир бундан олдинги босқичларда норвегиялик Омар Шиҳага ҳеч қандай имконият қолдирмаган эди, шунингдек, австралиялик Теремоана Теремоанани таслим этганди. Ярим финалда эса германиялик Нелвиэ Тиафак мағлуб этилганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар