08:18 / 11.08.2024
49

Максим Шаских: Асосийси, декабрь ойидаги якуний мақсадга ким етиши

Максим Шаских: Асосийси, декабрь ойидаги якуний мақсадга ким етиши
Суперлигада 15-тур баҳслари давом эттирилди. Турнинг марказий учрашуви эса Қаршида кечди. Унда "Насаф" "Пахтакор"дан минимал ҳисобда устун келди. Беллашувдан сўнг "шерлар" бош мураббийи Максим Шаских матбуот анжуманида иштирок этди.

- Биз бугун яратган имкониятлардан фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлар эди. Ҳар сафар йигитларга агар ўзимизга ўзимиз муаммо туғдирмасак, чемпионатда бизни ютадиган жамоа йўқ эканини айтиб келаман.

- "Пахтакор"да яхши ўйин йўлга қўйилган, аммо якунда нимадир етишмаяпти. Селекция ишларидан кўнглингиз тўлдими?

- Албатта кўнглим тўлди. Қаерда нима етишмаяпти, бизга? Янги келганлар киришиб кетишга ҳаракат қилмоқда. Афсуски, ҳаммаси учун вақт керак.

- 4 та дуранг ва иккита мағлубият. "Насаф" билан ўйинларда ҳали ғалаба қозонмадингиз. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу футбол. Асосийси, декабрь ойидаги якуний мақсадга ким етиши. Исталган жамоага енгилиш, исталганини енгиш мумкин. Масофа ҳали узоқ, ўйинлар кўп.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Максим Шаских: Асосийси, декабрь ойидаги якуний мақсадга ким етиши