Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўрунов ўтган мавсум "Персеполис" билан Эрон чемпиони бўлди. Теҳрон клуби айни дамда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.
Эрон нашрлари сўнгги пайтларда Ўруновни "Персеполис"ни тарк этгани хақида тинимсиз ёзмоқда. Шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида футболчи билан боғландик. Унга кўра, Остонга бир нечта араб клуби, БАА ва Қатардан ҳам таклифлар бўлган. Номи очиқланмаган жамоалар "қизиллар" билан шартномани бекор қилишини сўраб катта маош таклиф қилган. Остон эса, Эронда ўзини яхши ҳис қилгани боис ҳеч қаерга кетмоқчи эмас.
Биздаги маълумотларга кўра форслар Ўруновга янги, узоқ муддатли контракт таклиф этмоқчи. "Персеполис" терма жамоамиз вингерини сотиш борасида келган барча таклифларни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи Қатардаги Осиё кубогидан сўнг Эрон чемпионатига кўчиб ўтганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”