Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Давлат раҳбари аввало спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги улкан тарихий зафарлари билан бутун халқни чин қалбидан табриклади.
«Токио Олимпиадасидан кейин яхши ният билан топ-15 га кирамиз деб, олдимизга катта мақсад қўйган эдик. 208 та давлат вакиллари қатнашган мусобақада спортчиларимиз юксак матонат, маҳорат ва ирода кўрсатиб, дунёда 13-ўрин, Осиёда 4-ўрин, туркий, мусулмон ва МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади. Бир йўла 3 нафар спортчимиз “икки карра олимпия чемпиони”, деган юксак шарафли номга сазовор бўлди.
Бу Янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатиб, уларнинг натижалари тарихимизда зарҳал ҳарфлар билан муҳрланди.
Барча спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари Янги Ўзбекистоннинг чинакам қаҳрамонларидир! Улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, улар бизнинг ғуруримиз!» деди президент.
Маълумот учун, Париждаги Олимпиада Ўзбекистон учун мамлакат мустақил тараққиёти тарихида энг муваффақиятлиси бўлди, жамоа жами 90 нафар спортчи юборганди. Делегация жами 13 та медал — 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзани қўлга киритди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”