
Туркия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Ризеспор" - "Истанбул Башакшехир" ўртасидаги баҳс якунига етди.
Учрашувни асосий таркибда бошлаган Ҳусниддин Алиқулов 39-дақиқада Жоау Фигерейду урган голга жавоб қайтариб, 45-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
Ўзбекистонлик ҳимоячи баҳсда тўлиқ иштирок этди. Ҳисоб 1:1 кўринишида қолди.
Туркия чемпионати, 1-тур
"Ризеспор" - "Истанбул Башакшехир" 1:1
Голлар: Алиқулов 45 - Фигерейду 39.
"Ризеспор": Гокхан, Таха, Можши, Алиқулов, Каспер, Папаниколау, Олавойин (Пала 90), Варешанович (Хажиахметович 64), Акинтола, Зекири (Минчев 71), Соу (Пахлавон 71).
Sofascore нашри футболчимизнинг кечаги учрашувдаги ҳаракатларини 7.5 баҳога лойиқ кўрди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар