
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола янги мавсум бошланиши олдидан «Барселона» ҳужумчилари Лионел Месси ва Неймарга қизиқиш билдирган эди.
Хабар қилинишича, «Манчестер Сити» ижро директори Ферран Сориано аргентиналик ва бразилиялик ҳужумчи билан учрашган ва музокара олиб борган. Аммо музокаралар муваффақиятли якунланмаган.
Месси ва Неймар «Барселона»дан кетишни истамаслигини билдиришган.
Шунингдек Неймар билан «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдиргани ва унга жуда катта таклиф билан чиққани айтилган эди.
Манба: www.fut.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар