20:28 / 14.08.2024
379

Боксчи Иман Ҳалиф Дональд Трамп ва Илон Маскни судга берди

Боксчи Иман Ҳалиф Дональд Трамп ва Илон Маскни судга берди
Париж прокуратураси жазоирлик боксчи Иман Ҳалифнинг интернетдаги безорилик айби билан берган шикояти ортидан тергов бошлади. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.

Аввалроқ спортчининг адвокати Набиль Буди Иман Ҳалиф ижтимоий тармоқ орқали ҳақорат қилингани ортидан судга мурожаат қилганини айтганди. Айбланувчилар орасида ёзувчи Жоан Роулинг, миллиардер Илон Маск ҳамда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ҳам бор.

Айбланувчиларнинг айнан қайси постлари даъвога асос бўлгани айтилмаган. Аммо Variety нашри таъкидлашича, ёзувчи Ҳалифнинг Олимпиададаги жангларидан бирини “жамоатчиликни қизиқтириш учун аёлни калтаклаётган эркак томошаси” деб атаган.

Америкалик сузувчи Райли Ҳейнс Ҳалифнинг жанги ҳақида изоҳ қолдирар экан, “Аёллар спортида эркакларга ўрин йўқ" деб ёзган. Илон Маск “Absolutely!” (мутлақо) дея шарҳ қолдирган. Дональд Трамп Ҳалиф жангидан олинган суратни эълон қилиб “Мен эркакларнинг аёллар спортига киришига рухсат бермайман!” дея шарҳ қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳалиф Париждаги Олимпиадада бокс бўйича турнирда иштирок этди. Финалда у хитойлик Янг Лиу устидан ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба Жазоирнинг аёллар бокс тарихидаги биринчи ғалабаси ҳисобланади. Эътиборлиси мусобақа давомида Иманнинг иштироки туфайли можаро келиб чиқди. Бунга италиялик Анжела Карини 1/8 финал босқичида Ҳалиф билан жангни давом эттиришдан бош тортгани сабаб бўлди. Карини бир дақиқа ўтар-ўтмас кўз ёшлари билан рингни тарк этди.

Қайд этиш жоиз, спортчи 2023 йилги Жаҳон чемпионатида IBA томонидан ўтказилган гендер тестидан муваффақиятсизликка учрагани ортидан дисквалификация қилинган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Боксчи Иман Ҳалиф Дональд Трамп ва Илон Маскни судга берди