
Парижда бўлиб ўтган Олимпиададан олтин медал билан қайтган дюздочимиз Диёра Келдиёрова "Дангал"нинг навбатдаги сонида меҳмон бўлди. Спортчимиз Олимпиададан олдин Японияда тайёргарлик кўргани ва у ерда содир бўлган қизиқ воқеалардан бирини айтиб берди.
"Спортда сизнинг натижангизга қараб муомала қилишлари бор нарса. Японияда Ўзбекистондан келишди, деганда, биз билан курашишни исташмаган. Бир-икки марта уларни йиқитганимиздан кейин ўзлари олдимизга келишни бошлашди. Японлар ютқизишни ёмон кўрадиган халқ. Ҳозир эса бизни кўрса, саломлашади, борсак, хурсанд бўлиб кутиб олишади". «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар