
ОФК ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги дастлабки ўйинлар қайси стадионларда ўтиши борасида якуний қарорни эълон қилди.
Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси 1-турда 5 сентябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида КХДРга қарши майдонга тушади. Учрашув соат 19:00да бошланади.
Худди шу куни Қатар "Аҳмад бин Али" стадионида БААни қабул қилса, Эрон Исфаҳондаги "Нақши Жаҳон" стадионида Қирғиз Республикаси билан ўйнайди.

10 сентябрь куни 2-турда Ўзбекистон Қирғиз Республикаси меҳмони бўлади. Мазкур баҳс Бишкек шаҳридаги Долен Омурзаков номидаги стадионда бўлиб ўтади.
КХДР Қатарни Лаос мамлакатидаги "Лао Миллий" стадионида қабул қилади. БАА эса Ал Айн шаҳридаги "Ҳазза бин Зайд" стадионида Эрон билан тўқнаш келади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.