22:48 / 15.08.2024
95

Суперлига. “Нефтчи” дуранг ўйнади, “Сўғдиёна” сафарда “Олимпик”ни мағлуб этди

Суперлига. “Нефтчи” дуранг ўйнади, “Сўғдиёна” сафарда “Олимпик”ни мағлуб этди
Фото: ПФЛ
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган ўйинлар 15 август, пайшанба куни бўлиб ўтди.

“Нефтчи” сафарда “Металлург”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувда дарвозалар ишғол этилмади ва дарвозалар ишғол этилмади. Ўйин охирида фарғоналиклар аъзоси Санжар Қодирқулов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

“Олимпик” эса “Сўғдиёна”га қарши майдонга тушди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар фаолроқ ҳаракат қилди ва ҳисобни очди. 64-дақиқада Владимир Йовович ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ушбу гол ўйин охиригача ягоналигича қолди ва “Сўғдиёна” кичик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди.

Бугунги баҳслардан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган:

Фото: ПФЛ
Суперлига
16-тур


“Металлург” – “Нефтчи” 0:0
“Металлург”
: 35. Раҳимжон Давронов, 2. Одилбек Абдумажидов, 4. Керим Палич, 5. Олександр Кучеренко, 6. Худойшукур Сатторов (88. Сирожиддин Қўзиев, 71), 7. Асадбек Собиржонов (9. Забиҳилло Ўринбоев, 90+2), 14. Аброрбек Тошқўзиев (99. Аббосбек Эргашбоев, 62), 15. Азизбек Пирмуҳаммадов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 31. Марко Миличкович (25. Шаҳзоджон Неъматжонов, 62), 98. Балса Секулич (10. Шаҳзодбек Убайдуллаев, 71).
“Нефтчи”: 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Сигер, 8. Сардор Абдураимов, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов (17. Санжар Қодирқулов, 59), 11. Шоҳруз Норхонов (77. Билолхон Тошмирзаев, 59) 20. Анваржон Ғофуров, 22. Азизбек Амонов (9. Ҳусайн Норчаев, 75), 30. Қувондиқ Рўзиев (99. Нсунгуси Эффионг, 75), 55. Манучеҳр Сафаров, 70. Аббосжон Ғуломов.
Огоҳлантиришлар: Шоҳруз Норхонов (53), Балса Секулич (61), Асадбек Собиржонов (65), Анваржон Ғофуров (90+3).
Четлатиш: Санжар Қодирқулов (90+6).

“Олимпик” – “Сўғдиёна” 0:1
Гол
: Владимир Йовович, 64 (0:1).
“Олимпик”: 99. Эдем Неманов, 8. Нодир Абдихолиқов, 10. Фарруҳ Мухторов (16. Риан Исламов, 80), 15. Муҳсин Бозоров (11. Анвар Алижонов, 58), 22. Шаҳзод Тоиров, 19. Аҳмад Анваров, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 44. Шерзод Комилов (9. Акбар Ўктамов, 58), 64. Самандар Қодиров (17. Жалолиддин Содиқов, 58), 70. Муҳаммадбобур Мўйдинов (29. Улуғбек Шарипов, 82), 77. Суннатилла Абдуллажонов.
“Сўғдиёна”: 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 3. Исломжон Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 8. Владимир Йовович (17. Самандар Синдаров, 81), 15. Хондамир Мустафоқулов, 22. Алексей Носко (6. Алишер Салимов, 62), 28. Станислав Андреев (7. Муҳаммадсафо Фозилов, 77), 32. Нодиржон Сойибов, 33. Олег Зотеев, 68. Сардорбек Ҳошимов (14. Люпче Дориев, 46), 99. Умидбек Султонов.
Огоҳлантиришлар: Алексей Носко (24), Умидбек Султонов (42), Муҳсин Бозоров (45+4), Иван Бошкович (70), Риан Исламов (88).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Нефтчи” дуранг ўйнади, “Сўғдиёна” сафарда “Олимпик”ни мағлуб этди