Аббосбек Файзуллаев ўйнаётган ЦСКА клуби Россия Премьер-лигаси қатори мамлакат кубогида ҳам бош соврин учун курашмоқда.
Москвалик “армиячилар” гуруҳ босқичининг иккинчи турида “Нижний Новгород” билан асосий вақтда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувдан кейин Аббосбек Файзуллаев янги бош мураббий – сербиялик Марко Николич бошчилигидаги мураббийлар штаби билан ишлаш ҳақидаги саволларга жавоб берди.
— Ўйин оғир бўлди, лекин муҳитга гап йўқ. Бунақа муҳитда, бутун стадион қўллаб-қувватлаб турганида ўйнаш айниқса ёқимли. Биринчи бўлимда гол ўтказиб юборганимиз ва рақиблар асосий эътиборни ҳимояга қаратгани учун ҳам ўйин анча оғир кечди. Рақиб жарима майдончаси атрофида бўш жой топиш анча қийин бўлди.
— ЦСКАнинг истиқболи қандай? Кубок мусобақасига қандай вазифа қўйилган?
— Ҳар доим вазифамиз битта – ҳар бир учрашувда ғолиб чиқиш.
— Соврин олиш бўйича мақсад борми?
— Албатта.
— Марко Николич билан ишлашни қандай баҳолаймиз? Ўзига хослиги нимада?
— Мен мавсумга тайёргарликнинг катта қисмини ўтказиб юбордим ва жамоага энди келиб қўшилдим. Фақат яхши гапларни айтишим мумкин. Янги мураббийлар штаби ҳар бир футболчи билан суҳбатлашяпти, машғулот жараёни менга ёқяпти. Мақсадимизга етамиз, деб ўйлайман.
Шунингдек, Аббосбек Файзуллаев таркибдаги ўзгаришлар, хусусан, жамоанинг асосий ҳужумчиси Фёдор Чаловнинг Грециянинг ПАОК жамоасига ўтиб кетгани ҳақидаги саволларга жавоб бериб, бу масалада ўз позициясини билдирди.
— Мавсум бошида учта қийин сафар учрашуви бўлди. Бу жамоага таъсир қилдими?
— Албатта, Краснодар ва Ростовга уч марта бориб келиш бу анча оғир. Тикланиш ҳам қийин бўлади. Буларнинг бари ортда қолди. Бу ёғига яхшироқ бўлади.
— Фёдор Чаловнинг кетганига шахсий муносабатингиз қандай? Мухлислар учун бу катта йўқотиш, жамоагачи?
— Бу биз учун ҳам катта йўқотиш. У ўзи гол уриб, яхши пас ҳам берадиган асосий ҳужумчимиз эди. Унга омад ва барча яхши тилакларни тилайман.
— Энди асосий ҳужумчиларинг асли ҳимоячи бўлган Дивеевми?
— Бизда гол ура оладиган бошқа ҳужумчилар ҳам бор. Кўпроқ гол уришимизга умид қиламан.
— ПАОК танловига қандай қарайсиз? Кўпчилик бу жамоани Чалов даражасига мос эмас, деяпти...
— Ҳар бир киши қаерга боришни фақат ўзи ҳал қилади, мен бу борада уни қўллаб-қувватлайман. Ўзимдан келиб чиқиб унга фақат “Омад!”, дейман. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”