date
views 377

“Насаф” жамоасининг ОЧЛ—2 гуруҳ босқичи тақвими маълум бўлди

“Насаф” жамоасининг ОЧЛ—2 гуруҳ босқичи тақвими маълум бўлди
ОФК штаб квартираси жойлашган Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида Осиё Чемпионлар Лигаси 2 мусобақалари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қаршининг “Насаф” жамоаси D гуруҳидан жой олди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари гуруҳда “Шабоб Ал-Аҳли”, “Ал Ҳуссайн Ирбид” ҳамда “Ал Кувайт” жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, “Шабоб Ал-Аҳли” жамоасида эронлик футболчи Сардор Азмун тўп суради.

Қуйида “Насаф”нинг гуруҳ босқичидаги тақвими билан танишиш мумкин бўлади:

1-тур (16-18 сентябрь): “Ал Ҳуссайн Ирбид” — “Насаф”

2-тур (1-2 октябрь): “Насаф” — “Шабоб Ал-Аҳли”

3-тур (22-23 октябрь): “Ал Кувайт” — “Насаф”

4-тур (5-6 ноябрь): “Насаф” — “Ал Кувайт”

5-тур (26-27 ноябрь): “Насаф” — “Ал Ҳуссайн Ирбид”

6-тур (3-4 декабрь): “Шабоб Ал-Аҳли” — “Насаф”.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Насаф” жамоасининг ОЧЛ—2 гуруҳ босқичи тақвими маълум бўлди