Халқаро бокс федерацияси (IBF) август ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Унга кўра супер оғир вазн тоифасидаги боксчи, ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳамда сўнгги жангида мағлубиятга учраган Шоҳжаҳон Эргашев топ-15 рейтингини тарк этди.
Бундан аввалги рейтингда Жалолов ва Эргашев ўз вазн тоифасида 13-ўринда қайд этилганди.
Ҳозирда рейтингда 2 нафар ўзбекистонлик боксчи қолди:
- Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қайд этилди;
- Ярим ўрта вазн тоифасида (66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 10-ўринни эгаллади.
1 август куни Шаҳрам Ғиёсов Мигел Перрага қарши жанг қилди ва очколар ҳисобида рақибини мағлуб этди. Унинг профессионал боксдаги ғалабалар сони 16 тага етди.
28 июль куни Шоҳжаҳон Эргашев америкалик Жулиан Смитга қарши рингга кўтарилди ва фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”