21:49 / 16.08.2024
72

Турки ал аш-Шейх Наоя Иноуэ билан ишламоқчилигини маълум қилди

Турки ал аш-Шейх Наоя Иноуэ билан ишламоқчилигини маълум қилди
Турки ал аш-Шейх япониялик боксчи Наоя Иноуэ билан ишлашни хоҳлаётганини маълум қилди.

Менга шу йигит керак, Иноуэ билан ишламоқчиман. Уни бутун дунё кўриши керак деб ҳисоблайман. Чунки уни фақат Японияда танишади — ташқарида унинг мухлислари камроқ.

Агар Япония чегарасидан ташқарида жанг қилишни бошласа, катта юлдуз бўлади деб ўйлайман
”, — деб айтиб ўтди Саудия Арабистонида кўнгилочар ишлар бўйича бош бошқармаси раиси аш-Шейх.

Иноуэ мутлақ чемпионга айланганидан сўнг илк бор май ойида Марлон Тапалесга қарши рингга кўтарилиб, камарларини ҳимоя қилган эди. Жанг 6-раундда япониялик боксчининг нокаут эвазига ғалабаси билан якунланганди.

Эслатиб ўтамиз, Наоя Иноуэ ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиевга қарши ҳам жанг қилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Турки ал аш-Шейх Наоя Иноуэ билан ишламоқчилигини маълум қилди