Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Динамо" - ОКМК (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Оғир ўйин ўтказдик. Дастлабки дақиқаларданоқ тўп назоратига урғу қаратдик, чунки рақиб жуда кучли ва уларга бўш худудлар қолдирмаслик керак эди. Мухлисларбоп ўйин бўлди. Бундай ўйинларда охирида битта гол урган жамоа шубҳасиз ғалабага эришади. Ўша голни биз урдик ва ғалабага эришдик.
Пенальти нега бекор қилинганини тушуна олмадим. Бугун охиригача курашиб, жамоамизга ғалаба келтирган футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, бизни фаол қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларимизга жамоамиз номидан раҳмат айтаман.
- Бугун жамоангиз мавсумдаги энг зўр ўйинларидан бирини ўтказди. Ҳозир ҳамма шу ҳақида гапираяпти.
- Бу тушунарли, лекин саволингиз қандай?
- Саволим шунақа, нега шунақа ўйин кўрсата оладиган "Динамо" ўтган турда бир киши кам бўлиб ўйнаган "Нефтчи"га мағлуб бўлди?
- Бу ҳақида ўтган ўйиндан кейин ҳам айтдим, шу куни бизда ўхшамаган жиҳатлар кўп бўлди. Мезбонлар 10 киши эди, лекин 10 киши ҳимояда турди. Ҳужумдаги фаоллик эвазига ёриб ўтишга уриндик, имкон бўлмади. Биз ўша ўйинда ҳам, бугун ҳам очиқ футбол ўйнадик.
- Демак, очиқ футбол "Динамо"нинг услубими?
- Фақат бизнинг эмас, қолган жамоаларда ҳам бор бу жиҳат. Очиқ футбол мухлисларга ёқади, голлар кўп бўлади. Биз ҳужумкор ўйин тарафдоримиз.
- Бразилиялик легионерлар ҳақида фикрингиз қандай?
- Фикрим ёмонмас. Дебют ўйинидаёқ ўзларини ёмон тутишмади. Секин-секин мослашиб боришади. Биз уларни жамоани кучайтириш учун таклиф қилганмиз.
- Жаҳонгир Ўрозов нега захирадан қўшилди?
- Ўрозовнинг тўйи бўлгани сабаб биз билан машғулотларда кўп қатнаша олмади. Ўйинга тайёрланиш учун бир кун вақти бўлди. Шу боис уни асосий таркибда тушириб, таваккал қилмадик. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”