Фото: “ПФЛ”
Шу йилнинг 5 сентябрь санасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2026 саралаши доирасида КХДР термасини қабул қилади. Беллашувга “Бунёдкор” аренаси мезбонлик қилади.
Ушбу учрашувга стадионни нормал ҳолатда сақлаш учун ПФЛ икки ўйинни бошқа майдонга кўчирди.
“Хабарингиз бор, ёзнинг чилласидан чиқиш “Бунёдкор” учун оғир кечди. Айни вақтда стадион парвариши учун масъул ташкилотлар сентябрь ойига қадар вазиятни ўнглаш устида ишламоқда. Атрофи трибуналар билан тўлиқ ўралган стадионлар майсаси август ойининг сўнгги 10 кунлигига келибгина ўзини тиклашни бошлайди. Бир йил муқаддам “Бобур” арена фойдаланишга топширилаётган вақтда ҳам шундай муаммо кузатилган, вазият сентябрга келиб ўнгланганди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мундиалга йўлланма олиши учун барча иш амалга ошириб келинмоқда. Бунда куз ойидаги расмий ўйинлар давомида стадионнинг ҳолати ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шуни инобатга олган ҳолда Ассосиация, Лига ва Суперлига клублари ўзаро келишган ҳолда 17-турнинг “Бунёдкор” аренада ўтиши керак бўлган икки учрашувини истисно тариқасида “Дўстлик” стадионига кўчиришга қарор қилди. Эндиликда ЎзФҲМ мазкур аренада ВАР техникаси ишлаши юзасидан тегишли ишларни амалга оширишга киришади.
Фото: “ПФЛ”
Шу тариқа “Локомотив” — “Қизилқум” беллашуви 24 август куни, “Бунёдкор” — “ОКМК” учрашуви эса 27 август куни “Дўстлик” стадионида ўтадиган бўлди. Лига “Спорт” телеканали билан мазкур ўзгариш юзасидан келишувни амалга оширгач, учрашувлар вақти масаласида бир тўхтамга келади”, дейилади ПФЛ матбуоти хизмати берган хабарда.
Маълумот учун, ЖЧ—2026 саралаши доирасидан ўрин олган 1-тур учрашувини Ўзбекистон миллий жамоаси “Бунёдкор” майдонида, 2-турни эса Бишкек шаҳридаги Долен Омурзаков номидаги стадионда ўтказади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”