Парижда ўзбек спортчилари орасида биринчи олтин медални қўлга киритган аёл спортчи сифатида тарихга кирган Диёра Келдиёрова Олимпиада олдидан Бокудаги мусобақада тиззасидан жароҳат олган. Бу ҳақда у Sports нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Олимпиадага беш ой қолган эди. Февраль ойида Бокуда “Kатта дубулға” турнири бўлди. Бу нарса ҳеч қаерда айтилмади. Биз ҳеч ким билишини хоҳламадик. Ўшанда тиззамдан жароҳат олдим. Жуда кучли эмас эди, пай чўзилишига ўхшагандек. Кечки машғулотларда билинмади. Эрта тонгда оғриқ билан уйғондим. Биз қандай қийинчиликни бошимиздан ўтказганимизни ҳеч қачон эсимдан чиқармасам керак. Жароҳатдан қутулиб қандай қилиб тайёргарлик кўраман, деган савол қийнарди. 5-6 ҳафта сарфладим жисмоний ҳолатимни тиклашга. Ота-онам ҳам билмаган. Фақат турмуш ўртоғим биларди.
Айнан шунинг учун ҳам Олимпиада ғолиби бўлгач биринчи турмуш ўртоғимга қўнғироқ қилдим. Чунки у ҳар доим ёнимда қўллаб турди”, дейди Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова.
Маълумот учун, Диёра Бокуда ўтказилган “Kатта дубулға” турнирида ҳам финалда Олимпиада ўйинлари совриндори Жуфрида Одеттeни мағлубиятга учратиб, ғолиб бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”