Италиянинг “Рома” клуби мураббийи Даниеле де Росси янги мавсумда режаларидан ўрин олмаган футболчилар рўйхатини клуб раҳбариятига тақдим этган.
Инсайдер Никола Скиранинг маълумот беришиcа, клуб ушбу ёзги трансфер ойнасида хайрлашишга тайёр бўлган футболчилар 7 нафарни ташкил этади. Улар орасида ҳужумчилар Элдор Шомуродов, Пауло Дибала, Темми Абраҳам, ярим ҳимоячилар Никола Залевски, Эдоардо Бове ҳамда ҳимоячилар Крис Смоллинг ва Рик Карсдроплар бор.
Римликларнинг барча ўйинчиларга таклифлари бор, масалан, “Ал-Қодисия” клуби Дибалани сотиб олмоқчи, Абраҳамга ҳам Европа жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ Элдор Шомуродов янги мавсумни ижара асосида “Верона”да ёки MLS иштирокчиси “Аталанта Юнайтед” сафига ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.
18 август куни Рим клуби “Кальяри” меҳмони бўлди. Якшанба куни бўлиб ўтган ўйинда ҳисоб очилмади. Ўзбекистонлик Элдор Шомуродов қайдномадан ўрин олди, аммо майдонга тушмади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда
Алаудинов: Украина ҚК Курск вилоятида фаол таслим бўла бошлади
Эрон президенти мамлакат оғир иқтисодий аҳволда эканини маълум қилди
Саудия Суперкубоги. "Ал-Ҳилол" финалда "Ан-Насср"ни тор-мор этди
Украина Россиядаги 4 та аэродром нишонга олинганини маълум қилди
Британиялик хонанда АПЛ клуби эгасига айланди
Россия Украинадаги уруш бўйича музокаралар олиб борилаётганини рад этди
Промоутер Эдди Ҳирн Париж Олимпиадасида порлаган ўзбекистонлик боксчи билан ҳамкорлик қилмоқчи