11:50 / 20.08.2024
81

Нодирбек Абдусатторов мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ доллари бўлган турнирда ўз иштирокини бошлади

Нодирбек Абдусатторов мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ доллари бўлган турнирда ўз иштирокини бошлади
АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича нуфузли Sinquefield Cup турнири старт олди.

Фото: Chessbase
Мусобақада жаҳоннинг 10 нафар кучли гроссмейстерлари бош соврин учун баҳсларга киришди. Улар орасида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов (2762) ҳам бор.

Grand Chess Tour мусобақасининг бешинчи босқичи ҳисобланган ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил этади. Ғолиб шахматчи 100 000 долларга эга чиқади.

Фото: Chessbase
Турнирнинг 1-турида Нодирбек қора доналарда Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2749) билан дурангга имзо чекди. Ушбу турда фақатгина франциялик Алиреза Фирузжа қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси, америкалик Фабиано Каруанани мағлуб этишни уддалади. Қолган барча партияларда гроссмейстерлар муроса кўчасини танлади.

Фото: Chess
“Grand Chess Tour” лойиҳасининг 4-турнири доирасидаги Saint Louis Rapid & Blitz мусобақасида Нодирбек Абдусатторов 9-ўринни эгаллаб 9 минг АҚШ долларига эга чиққан эди.

Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов янгиланган FIDE рейтингида 7-ўринни эгаллаб турибди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нодирбек Абдусатторов мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ доллари бўлган турнирда ўз иштирокини бошлади