157
Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда агрессия етишмади. Чемпионат ҳали-бери тугамайди, чемпионлик ҳақида гапиришга эрта"
Суперлига 14-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида.
- Биринчи бўлимда жуда ҳам қийналдик. Рақиб яхши ҳимояланди. Тезроқ гол урганимизда, вазифамиз анча осонлашган бўлар эди. Гол уриб олганимиздан сўнг эса, рақиб ҳужумга ўтишга мажбур эди. Биз эса қарши ҳужумда кўпроқ очиқ зоналарга ва вазиятларга эга бўлдик. "Олимпик" жамоаси ёш бўлишига қарамай, катта иштиёқ билан ўйнамоқда. Иккинчи бўлимда ўйинимиз яхшиланди ва голлар урдик. Қолдирилган учрашувдаги ғалаба жуда муҳим эди.
- "Насаф" бугунги учрашувни икки нафар марказий ҳужумчи Бобир Абдиҳолиқов ва Зоран Марушичлар билан бошлади, аммо жамоангиз биринчи бўлимда рақиб дарвозасига аниқ зарба бера олгани йўқ. Бунга сабаб жамоангиз вазият ярата олмаганими ёки рақиб юқори прессинг қўлланганими?
- Ҳужумчилар ўз вазифасини яхши бажара олмади деб бемалол айта оламан. Биз кўпроқ ҳужум қилишни режа қилиб, иккита ҳужумчи билан ўйинни бошлагандик, аммо вазиятлар яратилмади. Майдонга яна бир ярим ҳимоячини туширганимиздан сўнг эса вазиятларимиз сони кўпайди. Икки ҳужумчига ҳам танаффусда эътироз билдирдим. Ҳужумчилар бугун мен кутгандек ўйин намойиш эта олишмади.
- Бугун кўпчилик "Насаф" осонликча ғалаба қозонади деб ўйлашган эди, бироқ бугунги ўйин курашларга бой кечди. Учрашувдан олдин билдирилган фикрларга муносабатингиз.
- Мен бундай ўйламагандим. "Олимпик" жамоасининг ўйинларини таҳлил қилганимизда, жамоада кучли иштиёқ борлигини сездим. "Олимпик" футболчиларида катта мотивация бор, улар ўз фаолияти учун қўшимча иштиёқ билан ўйнашмоқда. "Олимпик"нинг ўта тартибли ҳимоялангани сабабли бугунги учрашувда кўпгина муаммоларга дуч келдик.
- "Насаф" жамоаси мусобақа жадвалида яққол пешқадам бўлиб олди. Жамоангиз яқиндагина асосий рақобатчилардан бири "Пахтакор"ни мағлуб этди. Чемпионлик "пойгаси" ҳақида фикр билдирсангиз?
- Мақсадимиз сари охиригача курашишимиз керак. Мавсум ҳали-бери якунланмайди. Ҳозир бизда яхши имконият юзага келди. Футболчиларга ҳар бир баҳсга финалдек ёндашиш кераклигини кўп маротаба такрорлаяпман. Эътиборни йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Ҳар бир учрашувда максимал тарзда очколар тўплашимиз керак. Мақсадимизга янада яқинлашишни истасак, имкон қадар яхшироқ натижа қайд этишимиз керак.
- Бугун ҳужумчилардан кўнглим тўлмади дея айтиб ўтдингиз. Жамоангиз намойиш этган ўйиннинг яна қайси жабҳаларидан кўнглингиз тўлмади?
- Ҳужумда агрессия етишмаганини айтиб ўтдим. Майдон ҳолати ҳам яхши эмас эди. Шу туфайли тўпга эгалик қилишда бироз муаммоларга дуч келдик. Техникаси энг юқори футболчимиз Ойбек Бозоров ҳам тўпни қабул қилишга қийналди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”