08:00 / 21.08.2024
99

Денис Коростиченко: "Ғалаба қозонишимиз учун бир деталь етишмаяпти, холос"

Денис Коростиченко: "Ғалаба қозонишимиз учун бир деталь етишмаяпти, холос"
Суперлига 14-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида
- Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Биз муносиб курашдик. Яхши ўйин намойиш этдик, деб ўйлайман. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Менимча, "Насаф" чемпионлик учун дадил қадамлар ташламоқда. Бугун биз жуда яхши шаклланган жамоага қарши ўйнадик. Тажриба ҳам ўз сўзини айтди. Биз бугун яққол голли вазиятларга эга бўлмадик, лекин шунга қарамай футболчиларим намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлди.

- "Олимпик" жамоаси биринчи таймни жуда яхши ўтказди, юқори прессинг ва тезкор футбол намойиш этди. Иккинчи бўлимда эса жамоа ўйини сустлашгандек туюлди. Жамоангиз танаффусдан кейин ҳам биринчи бўлимдаги темпни ушлай олмаганига нима сабаб бўлди?
- Эътибор берган бўлсангиз, биз бугун ўзгаришларга қўл ургандик. Олдинги баҳсларда захирадан майдонга тушган ва ўйинимизни янада кучайтирган футболчиларни бугун асосий таркибга қўйдик. Бугунги режамиз шу эди. Биринчи таймни яхши ўтказдик. Тўп билан яхши ҳаракат қилдик. "Насаф"га қарши икки бўлим бундай ўйин намойиш этиш қийин эди. Ўзгаришларимиз ўйинга етарлича таъсир ўтказа олмади. Суннат Абдуллажонов биринчи бўлимдаёқ оғриқ ҳис этаётганини айтди, Шерзод Комиловни мажбуран захирага олдик. Иккита мажбурий ўзгариш ўйинимизга таъсир ўтказгандир.

- "Олимпик" футболчиси Алишер Одилов ҳеч қаерда кўриниш бермай қолди. Одилов ҳозир қаерда?
- Адашмаётган бўлсам, Одилов БАА клубига ўтмоқда. Тўғриси, айнан қайси клуб эканлиги эсимда йўқ. Нега ҳали расман эълон қилинмаганидан хабарим йўқ. Алишер тез орада янги жамоа аъзосига айланади.

- "Олимпик" жамоаси кўпчилик жамоаларга қарши яхши ўйин намойиш этаётганига қарамай, жамоа етарлича очколар тўплай олмаяпти. "Олимпик" жамоаси қачон очколарни қўлга кирита бошлайди?
- Биз ҳар бир баҳсда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Ҳар бир ўйинда бир нима етишмаётгандек. Ўйиндан ўйинга кучайиб бормоқдамиз. "Сўғдиёна", "Насаф" чемпионлик учун курашаётган жамоалар, "Локомотив" эса аслида тепароқда бўлиши ҳам мумкин. Кейинги учрашувимизни сафарда "Нефтчи"га қарши ўтказамиз. Кейинги тур баҳсига узоқ кутилган уч очкони қўлга кирита олишимизга ишонаман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Денис Коростиченко: "Ғалаба қозонишимиз учун бир деталь етишмаяпти, холос"