Кеча Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Муротжон Азимов ва "Шўртан газ-кимё" мажмуаси бош директори Шуҳрат Асланов "Насаф" футбол клуби қароргоҳига келиб футболчи ва мураббийлар билан учрашди.
Муротжон Бердиалиевич жамоа Суперлигада карвонбошилик қилаётганини ва бу шижоатни мавсум охиригача ушлаб қолиш кераклигини, Қашқадарё халқи Суперлига чемпионлигини кутаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, жамоада ташкилий масалалар бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги айтиб ўтилди.
"Насаф" президенти Шуҳрат Чориевич ҳам жамоага бўшашмасликни, футболчилар бу вазифани уддалай олишини ва клуб янги тарих ёзиш арафасида турганини эътироф этди.
Эслатиб ўтамиз, қаршиликлар ортда қолган 16 тур натижасига кўра 35 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
"Аждарлар" 25 август куни Қаршида Андижоннинг "Андижон" жамоасини қабул қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украинанинг Курскка ҳужуми уруш динамикасини қандай ўзгартирди?
Нарендра Моди ўзини Украинанинг «дўсти» деб атаб, тинчликка эришишга ёрдам беришни ваъда қилди
Байден Хитой таҳдидига қаратилган махфий ядро стратегиясини март ойида тасдиқлаган
Россия ва МДҲда жониворларни кузатиб борувчи трекерлар бозори чаққонлашди
22 август куни учун об-ҳаво прогнози берилди
“Ланс” устози Ҳусанов мухлисларига ёқадиган гап айтди
Хитой фойдасига жосусликда айбланган Филиппин собиқ мэри мамлакатдан қочиб кетди
Бурак Ўзчивит ва Ҳазал Филиз янги лойиҳада яна бирга суратга тушади