07:56 / 25.08.2024
81

Виталий Левченко: "Аниқ маълумот бўлса, клуб матбуот хизмати эълон қилади"

Виталий Левченко: "Аниқ маълумот бўлса, клуб матбуот хизмати эълон қилади"
Суперлигада 17-тур ўйинлари давом эттирилди. "Нефтчи" жамоаси бу турда ўз майдонида "Олимпик" клубини қабул қилди ва 3:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Биз бугун орқада тартибли футбол ўйнадик. Олдинги чизиқда яратган вазиятлардан фойдаландик. Бу хурсанд қилади.

- Ўтган ўйинда 0:3 ҳисобида енгилган эди жамоа, бугун 3:0 ҳисобида ғалаба қозонилди. Бу тактик мақсад эдими?
- Биласизми, ҳимояда мувозанат бўлмаса ва эпизодларни охиригача ўйнаб қўймаса муаммолар бўлади. Рақиблар фойдаланади. Ўтган ўйинни таҳлил қилдик. Ҳамма ўтказиб юборган голларимиз хатоларимиз ортидан келди. Беллашувда эътиборли бўлиш талаб этилади. Бўшашмаслик керак. Бугун буни уддаладик. Яратган вазиятларимиздан фойдаланганимиз кўнгилга таскин берди.

- Бугун Ботирали Эргашев қайдномада кўринмади?!
- У жароҳати сабабли баҳсни ўтказиб юборди. Бундан аввалги ўйинда ҳам муаммо бор эди, аммо машғулот пайтида уни катталаштириб олди. Ҳозир жароҳатидан фориғ бўлиш билан банд.

- Танаффус учун режалар борми?
- Тахминан 13 сентябрда майдонга тушамиз. Агар ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса албатта. Ҳозир бор эътиборимиз "Пахтакор" билан бўладиган меҳмондаги баҳсга қаратилган. Ўртоқлик ўйинлар борасида музокаралар кетмоқда. Агар аниқ маълумот бўлса, клуб матбуот хизмати буни эълон қилади. Балки бир ёки иккита учрашув ўтказамиз.

- Эффионгнинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай?
- У ҳаракат қиляпти. Бизни олдинги чизиғимизда рақобат бор. Етакчи футболчиларимиз бор. Нсунгуси қўлларини тушуриб юборгани йўқ. Курашяпти.

- "Нефтчи" ҳужум чизиғи шу темпни ушлаб қоладими?
- Биласизми, ҳужумчи шундай касбки, ундан доим гол киритишини сўрашади. Буни ҳар доим ҳам уддалаш қийин. Айтганимдек, бизда яхши савиядаги ҳужумчилар мавжуд. Улар захирадан тушиб тезликни ошириши мумкин. Масалан, Азизда бироз ўйинларда пасайиш кузатилди. Уни дам олиб захирадан тушиши учун алмаштирдик. Бугун ўйинга қўшилиб иккита гол урди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Виталий Левченко: "Аниқ маълумот бўлса, клуб матбуот хизмати эълон қилади"