Россиялик Захар Петров Самарқандда ўтаётган жаҳон чемпионатида 500 метрга каноэда эшкак эшиш бўйича чемпионликни қўлга киритди.
Петров бутун пойга давомида пешқадамлик қилди. Бироқ, маррага яқинлаш пайтида каноэси ағдарилиб кетди ва спортчининг ўзи сувга қулаб тушди. Якунда эса, спортчи шундай ҳолатда финиш чизиғини кесиб ўтди.
Қизиқ жиҳати шундаки, ҳакамлар Петровни пойгани якунига етказа олмади деб таъкидлаб, олтин медални молдовалик Сергей Тарновскийга топшириб юборди.
Бироқ, россияликлар делегацияси ҳакамлар қарорига нисбатан расман норозилик тақдим этди. Халқаро эшкак эшиш федерацияси эса, шикоятни асосли деб топди ва олтин медални Петровга қайтарди. У шоҳсупанинг энг юқори ўрнини эгаллаши учун 1.47 сония вақт керак бўлди.
Захар Петров 2002 йил Россиянинг Рязань вилоятида туғилган. Юртимизда ўтаётган Жаҳон чемпионатидан аввал 2024 йилнинг бошида Венгриянинг Сегед шағрида ўтказилган Европа чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. Самарқандда ўтаётган мусобақада эса, шунингдек, 1 км масофага Иван Дмитриев билан жуфтликда ҳам олтин медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бу галги Жаҳон чемпионатида россияликлар бетараф мақомда иштирок этмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди