00:37 / 27.08.2024
205

Шомуродов зўр ўйинчи эди, лекин “Рома”да уни “бўғиб” қўйишди!

Шомуродов зўр ўйинчи эди, лекин “Рома”да уни “бўғиб” қўйишди!
“Рома” мухлислари янги мавсумда жамоанинг биринчи ва ҳозирча ягона бўлиб турган голини урган Элдор Шомуродовни муҳокама қилишда давом этмоқда.

Италияда бешинчи мавсумини бошлаган ўзбек футболчиси ҳар янги чемпионатда албатта ўз ҳисобига гол ёздириб қўймоқда.

Рим клуби мухлислари жамоага катта маблағ эвазига олиб келинган ўйинчилар ўзини кўрсата олмаётгани, аксинча, фойда келтириши мумкин бўлган Элдор Шомуродов трансферга қўйилганини танқид қиляпти.

Marco Foroni:
Уч ой қуруқ гап эшитиб келдик, трансфер бозорида 100 миллионлаб сарфладик. Кейин Римда икки йил ўйнамаган Элдор Шомуродов майдонга тушди, гол урди, ҳисобни тенглаштиришга яқин келди, аниқ пенальтини ишлади, лекин ҳакам нуқтани кўрсатмади, тўпни жамоага олиб берди, бизни мағлубиятдан қутқаришга қўлидан келганча ҳаракат қилди. Футболнинг гўзаллиги шу бўлса керак.

Alessandro Ucciopoto:
“Эмполи”ни ғалаба билан табриклаймиз. Жамоа шунга яраша ўйин кўрсатди. Биз Ла Лига тўпурари сифатида украиналик Довбикни олдик, у 90 дақиқа ичида ҳеч нарса қила олмади. Кейинги икки мавсумда ижарама-ижара юрган Элдор Шомуродов бошқалардан анча чаққон чиқиб қолди. Ажойиб гол урганидан ташқари, яна тўп киритилиши мумкин бўлган иккита эпизод қаҳрамони бўлди.

Агар ўйинни кучайтирмасак, кучли тўртлик учун эмас, лигада қолишга кураш олиб боришимизга тўғри келади.

Majd Abo Ali:
Даниэле Де Росси ва унинг мураббийлар штаби танловлари ўзини оқламаяпти. Жамоа кенг майдон бўйлаб ҳужум қилиши керак. Лекин чап қанотга Николо Залевскининг туширилиши хато бўлди. Бу позицияда тажрибали Стефан Эл-Шааравини тушириш керак эди.

Элдор Шомуродов “Рома”да зўр ўйинчи эди, лекин Моуриньо уни “бўғди” ва футболчи бошқа клубга ўтиб кетишига тўғри келди.

Edi Saputro:
Жамоавий ўйинни кучайтириш кераклиги кўриниб қолди. Имкониятлар кўп, лекин улардан фойдаланишда аниқлик етишмаяпти. Майда-чуйда хатолар бор. “Эмполи” билан баҳсда керакмас жойда пенальти юз берди, Матиас Суле тўпни узоқ ушлаб қоляпти, Кристанте ва Пеллегрини кўпинча худбинлик қиляпти. Довбик ҳимоядан ўтолмаяпти.

Элдор Шомуродов эса, анча кучли экан. “Ювентус” билан бўладиган кейинги ўйинда у бизга ғалаба келтириши мумкин.

Massimiliano Perrone:
Суле ҳали анча хом экан. Тўпга ёпишиб қолган. Бальданци ундан яхшироқ. Элдор Шомуродов анча кучайиб кетибди. Дибала бу гал ҳам самарали ўйнади.

Leonardo Montesi:
Мавсумнинг биринчи ва ҳозирча ягона голини Элдор Шомуродов урди. Афсуски, биз уни бошқа клубларга бериб юбормоқчимиз. Бизнинг юлдузларимиз майдонда кўринмай қоляпти. “Рома” ҳам “Кальяри” ва “Эмполи” каби ўртамиёна жамоалар даражасига тушиб қолди.

“Рома” футболчилари Италия А Сериясидаги навбатдаги учрашувини 1 сентябрь куни Турин шаҳрида “Ювентус” жамоасига қарши ўтказади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов зўр ўйинчи эди, лекин “Рома”да уни “бўғиб” қўйишди!