Жорий мавсумда эса бу борада ўзгариш бўлиши кутилмоқда. Қаршининг "Насаф" жамоаси дадил қадамлар билан тарихий онлар сари яқинлашяпти дея оламиз. "Аждарлар"нинг ғалабали юришлари фонида қолганларнинг очко йўқотиши ҳам орадаги фарқни катталаштираётгани тайин. Келинг, шу ўринда жамоага оид қизиқарли маълумотлар ва олдинда кутилаётган ўйинлар билан таништирамиз. Қизиқ, Рўзиқул Бердиевни ким йўлда тўхтатиши мумкин?
1. Уйдаги кўрсаткичлар
"Насаф" 2024 йилги мавсумда уйда мағлубиятга учрамаган ва энг кўп очко (23) жамғараётган жамоа бўлиб турибди. Жамоа 9 та беллашувнинг 7 тасида ғалабани бегона қилгани йўқ, яна 2 та баҳсда рақиби билан муроса кўчасини танлади. Ваҳоланки, 2023 йилда 13 та ўйинда 7 ғалабани қўлга киритган ва 25 очко тўплаган эди. Олдинда яна ўйинлар борлигини ҳисобга олсак, бу борадаги натижа яна янгиланади.
2. Меҳмондаги ҳолат ва қолган рақамлар
Мазкур жадвалда "Сўғдиёна" 16 очко билан етакчилик қилмоқда. "Насаф" 15 очко йиғди ва 2-ўринни эгаллаб турибди. Бу йилги ягона мағлубият ҳам сафарда "Сўғдиёна"дан қабул қилиб олинди. Ўтган мавсумда 23 очко билан 3-ўринда якунлаган.
Суперлигада энг кам гол ўтказган жамоа - "Насаф", 17 та ўйинда 9 та гол.
Тўплар нисбати энг яхши жамоа - "Насаф" +16.
Охирги 5 та ўйинда энг кўп очко ишлаган жамоа - "Насаф" 15 очко.
3. Сентябрь тақвими
"Андижон"га қарши ўйиндан сўнг "аждарлар" кичик танаффусга йўл олишди. Эндиликда клуб 13 сентябрь куни Наманганда "Навбаҳор"га қарши майдонга чиқади. 18 сентябрьда ОЧЛ ("Ал Қувайт") учрашувидан қайтган жамоа 4 кун ўтиб ўз майдонида ОКМКни қабул қилади. Кўриниб турибдики кетма-кет иккита жиддий рақиблар ва улардан бири турнир жадвалидаги рақобатчи. Сентябрь ойини "Бунёдкор" билан Тошкентдаги тўқнашув якунлаб беради. Демак, "Насаф" 14 кун ичида 4 та баҳсда майдонга чиқади. Айни пайтда жамоа ҳисобида 38 очко мавжуд. Иккинчи ўриндаги "Сўғдиёна"дан 8 очко олдинда.
Муаллиф: Iskandarov Abdulaziz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди