Иброҳимхалил Йўлдошев майдонда жанговар характери билан ажралиб туради. Яккакурашларда ҳайиқмайди, охиригача курашади, ўзини ҳам, рақибни ҳам аямайди.
Айни пайтда Қозоғистон Премьер-лигасида “Қайрат” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган футболчимиз Sport Plus Qazaqstan нашрига интервью бериб, ўзи ҳақидаги қизиқарли маълумотлар ва келажакдаги режалари ҳақида ўртоқлашди.
- Иброҳимхалил, футболни қачон бошлагансиз, аввалдан ғимоячи позицияда ўйнаб келганмисиз, шулар ҳақида гапириб беринг?
- 11 ёшимгача Сирдарёда таэквондо билан шуғулланганман. Секин-аста футболга меҳр қўйдим ва натижани шу спорт турини танладим. Маҳаллий спорт мактабида шуғулланиб юрганимда 13 ёшимда “Пахтакор” селекционарлари назарига тушдим. Ўшандан кейин Тошкентдаги академияда яшаб, машғулот ўтказа бошладим. Бошида ҳужумчи пазициясида ўйнаганман, кейинроқ мураббий мени ярим ҳимояга, охирида ҳимояга ўтказган ва ҳозир ҳам шу жойда ўйнайман.
- “Қайрат”га мослашиш қандай ўтди?
- “Қайрат”га ўтиш имконияти пайдо бўлганида жуда хурсанд бўлдим, чунки бу клуб Ўзбекистонда ҳам машҳур. “Пахтакор”да ўйнаганимда “Қайрат” билан турли мусобақаларда тўқнаш келганмиз. Қолаверса, “Нижний Новгород”нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Сергей Юранга мени ўйиним ёқмай қолганди ва мен захира ўриндиғида қолиб кетаётгандим. “Қайрат”да биринчи куннинг ўзидаёқ мени ўзлариникидек қабул қилишди. Бу жамоада эканимдан жуда мамнунман.
- “Қайрат”га кўчиб ўтиш олдидан ким билан маслаҳатлашдингиз?
- “Қайрат”га ўтиш масаласини агентим ва рафиқам билан маслаҳатлашдим, Чунки нафақат ўзимга, балки оиламга ҳам қулай бўлиши жуда муҳим.
- “Қайрат”да Кирилл Кекер ва Александр Кержаков қўл остида ўйнаб улгурдингиз. Бу мутахассисларнинг ўртасидаги фарқ нимада, Кержаков келиб, машғулотлар жараёни қандай ўзгарди?
- Мен ҳар икки мураббийни ҳам ҳурмат қиламан. Александр Кержаков билан “Нижний Новгород”да ўйнаган давримдан бери танишман. Мени Нижний Новгородга айнан у чақирган ва ўша жамоада ўйнатган.
Умуман олиб қараганда, Россия Премьер-лигасида ўйнашимга айнан мана шу мураббий имконият берган.
Кирилл Кекер ҳам жуда яхши мураббий. Менга футболчи фақат ўзи ва номи учун эмас, биринчи навбатда, клуб манфаати учун ўйнаши муҳим. Ҳар икки мураббий ҳам шуни талаб қиларди.
- Бу йил Париждаги Олимпия ўйинларида қатнашиш тажрибангиз ҳақида гапириб беринг. Ўзбекистон тарихида биринчи Олимпия ўйинларидаги учрашувда ўйнаганингиз сиз учун қанчалар муҳим?
- Мен Олимпиадада ўйнаш имкониятини жуда кўп кутгандим, биз мусобақага боримизни бериб тайёрландик. Мен учун бу фаолиятимнинг муҳим босқичи. Мен Парижда битта учрашувда – Испания терма жамоасига қарши майдонга тушдим.
У ерда ўйин даражаси анча юқори эди. Олимпиадада қатнашганимдан катта таассурот олдим. Биз бутун жамоа бўлиб, хотиржам ва мукаммал ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик.
Қизим касал бўлиб қолгани учун Миср ва Доминикан Республикасига қарши икки учрашувда ўйнамай, зудлик билан Дубайга учиб кетишимга тўғри келди.
Футболчилар ҳам оддий одам, улар билан ҳам кутилмаган вазиятлар рўй бериши мумкин. “Қайрат” раҳбарияти ҳаётимнинг мураккаб палласида қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдираман.
- Қозоғистон ва Россия чемпионатлари даражасини солиштириб бера оласизми?
- Очиғини айтсам, Россия Премьер-лигаси тезкор, у ерда техника яхши, жамоалар кучли. Россияда футбол инфратузилмаси ҳам юқори даражада экани ҳеч кимга сир эмас. Мухлисларга трибуналарда алоҳида шароитлар яратиб қўйилган. Футболчиларнинг оилаларига алоҳида секторлар ажратилади. Россия футболида маошлар катта ва мукофот пуллари тез-тез берилади.
- “Нижний Новгород” сафида “Спартак”га гол ургансиз. Бу гол Россияда танилишингизга таъсир қилдими?
- Ҳа, бу гол таниқли бўлишимга катта таъсир ўтказди. Ҳозир ҳам Россияда персонал фанатларим бор. Улар “Қайрат”даги ўйинларимни ҳам кузатиб келади.
- “Қайрат” бу мавсум олдига қандай мақсадларни қўйган?
- Бу мавсум асосий вазифамиз Қозоғистон чемпиони бўлиш. Лига кубогини ютиш учун ҳам яхши имкониятга эгамиз. Ярим финалнинг биринчи ўйинида сафарда “Женис”га ютқазиб қўйдик. Лекин жавоб ўйинида финалга чиқишга бор кучимизни беришимизга аминман.
- Шахсий мақсадларингиз ҳақида гаплашсак, нималарга эришишни истайсиз?
- Юқорида айтганимдек, “Қайрат” билан Қозоғистон чемпиони бўлмоқчиман. Кейинги режаларни ҳали агентим билан маслаҳат қилганим йўқ.
Ўзимга қолса, кучимни Саудия Арабистони чемпионатида синаб кўришни хоҳлайман. Яхши кўрган жамоам ҳақида гапирсам, болалигимдан “Барселона”га мухлислик қиламан. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди