Фото: Getty Images
“Ал-Ҳилол” ўтган мавсумда аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессига рекорд даражадаги шартнома таклиф қилган.
Fox Sports Аргентина ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Саудия Арабистонида аргентиналик футболчи ҳафтасига 15–20 миллион евро маош олиши мумкин бўлган. 37 ёшли футболчининг йиллик даромади бонуслар билан бирга 1 миллиард еврога етиши мумкин эди.
Саудиянинг “Ан-Насср” клубида ўйнаётган Роналду йилига 175 миллион фунт (200 миллион евро) маош олади.
Маълумот учун, Месси 2023 йилнинг ёзидан буён “Интер Майами” клубида ўйнамоқда. Бу даврда у барча турнирларда 29 та учрашувда қатнашиб, 25 та гол ва 16 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йил охиригача амал қилади.
Футболчининг базовий маоши йилига 12 миллион долларни ташкил этади, шунингдек, кафолатланган компенсация эса 20,4 миллион бўлади.
Қайд этиб ўтиш жоиз, бу нархлар ичига Adidas ва Apple TV берадиган тўловлар кирмайди — улар ҳам ҳисобга олинса, Месси йилига 50-60 миллион доллар олади.
Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди