Янги мавсум “Ланс” учун жуда муваффақиятли бошланди. Уилл Стилл шогирдлари Франция чемпионатида кетма-кет икки ғалабага эришди. Бундан ташқари, УЕФА Конференциялар лигасида Грециянинг “Панатинаикос” жамоасини биринчи учрашувда мағлуб этишни уддалади.
Олдинда лансликларни Афина шаҳридаги жавоб ўйини кутиб турибди. Грецияда ҳеч бир меҳмон жамоага осон бўлмайди. Бу юртга қадам қўйган футболчилар катта босим остида тўп тепишига тўғри келади.
Муҳим учрашув олдидан “Ланс” бош мураббийи Уилл Стилл олдида зудлик билан ҳал қилиниши керак бўлган масала пайдо бўлди. Гап шундаки, греклар билан бўлган дастлабки учрашувда асосий ҳимоячилардан Факундо Медина қизил карточка олганди. Ўша баҳсда аргентинали футболчи ўрнини Абдуқодир Ҳусанов тўлдирди.
Медина Афинадаги учрашувни дисквалификация туфайли ўтказиб юборади.
Шу кунларда “Ланс” ҳимоя чизиғи етакчиси Кевин Дансо “Рома” кўчиб ўтиши ҳал бўлди. Французлар австриялик чарп тўп устасини бир мавсум ижарага жўнатяпти. Энди Уилл Стилл бир эмас, икки асосий ҳимоячи ўрнини тўлдириши керак.
Жамоани қутқарувчи ролига биринчи номзод Абдуқодир Ҳусановдир. 20 ёшли марказий ҳимоячимиз бир йилдан бери шу ишни бажариб келяпти.
“Ланс” етакчиларидан бири, жамоада олтинчи мавсумини ўтказаётган Жонатан Градит Кевин Дансонинг жамоадаги ўрни ва унинг йўқлигини билдирмаслик бўйича ўзбек футболчисининг салоҳияти етиши ҳақида гапирди.
- Дансонинг кетиши ҳақида ҳаяжон билан гапиришимга тўғри келади. Биз фантастик даврларни бирга ўтказдик. У мен учун жуда қадрли ўйинчи. Бирга кўп ўйинларда ёнма-ён курашганмиз ва булар хотирамда абадий қолади. Ҳамкорликда уч йил ўйнадик, биргаликда ўсдик.
Клуб Дансога ўринбосар топишда яхши ишларни амалга ошира олди. Биз ёзда Дансога таклиф бўлишини билардик. Абдуқодир Ҳусанов ёки жамоага янги келган Маланг Сарр бизга ёрдам бера олади.
Айниқса, Абдуқодир жуда истеъдодли ўйинчи. Тезкор ва бақувват. Лекин ўйинларда шиддатини бироз пасайтиришни ўрганиши керак.
Ҳусановнинг фойдали сифатлари жуда кўп ва асосий ҳимоячилар учлигига кириб олиши кўп вақт талаб этмайди. Ўзбек футболчиси жуда камтар ва бу баъзан қийинчилик туғдиради. Унинг ўз дунёси бор ва секин-аста бизга очиляпти.
Француз тилида мақсадини тушунтиришга қийналяпти, лекин футбол интеллекти шу қадар кучлики майдонда бир биримизни ўзаро тушунишимиз умуман муаммо эмас. Мулоқотдаги камчиликларини футболдаги маҳорати билан тўлдирмоқда.
Ҳақиқатан, Абдуқодир жуда ақлли ўйинчи ва кўп ҳолларда бизни ҳайратга солади, - деди Жонатан Градит жамоадоши ҳақида.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов ўтган йили ёзда Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасидан ўша пайтдаги Франция вице-чемпиони “Ланс”га 100 минг евро эвазига кўчиб ўтган эди. Ўтган мавсумда Франция чемпионати, Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасида майдонга тушган 20 ёшли ҳамюртимизнинг айни пайтдаги трансфер суммаси 2,5 миллион еврони ташкил қилмоқда.
“Ланс”нинг УЕФА Конференциялар лигаси доирасида “Панатинаикос”га қарши ўтказиладиган жавоб учрашуви 29 августга белгиланган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди