20:20 / 29.08.2024
49

Бугун ЕЧЛ қуръаси. Янги формат ва қуръа механизми қандай?

Бугун ЕЧЛ қуръаси. Янги формат ва қуръа механизми қандай?
Бугун Монакода Европа Чемпионлар Лигасининг янги мавсумига қуръа ташланади. Янги мавсумдан УЕФА Еврокубоклар форматини ўзгартиришга қарор қилди. Энг катта ўзгариш биз ўрганиб қолган гуруҳ босқичи ўрнига лига босқичининг ташкил қилингани бўлди. Қуйида ЕЧЛнинг янги формати ва бугун бўладиган қуръа ҳақида сўз боради.

Лига босқичи

УЕФА Европа чемпионлар лигасининг янги форматини эълон қилганди. Мусобақада ушбу мавсумдан бошлаб 36 та жамоа иштирок этади (авваллари 32 та жамоа эди). Биз ўрганиб қолган гуруҳ босқичи ўйинлари ўтмишда қолди. Ушбу мавсумдан бошлаб ЕЧЛ мусобақаси энди лига босқичидан бошланади. Лига босқичида барча жамоалар битта жадвалда жойлашишади. Янги тизимга кўра ҳар бир жамоа лига босқичида саккизта турли хил рақибга қарши майдонга чиқади. Жамоалар саккизта ўйиннинг тўрттаси меҳмонда, қолган тўрттаси эса ўз уйларида ўтказишади. Рақиблар ва ўйинларнинг қаерда ўтказилиши махсус қуръа орқали аниқланади. Бу ҳақида бироз кейинроқ.

Плей-офф босқичига кимлар йўлланма олади?

- Лига босқичида энг юқори ўринни эгаллаган саккизта жамоа тўғридан-тўғри ЕЧЛ нимчорак финал босқичига йўл олади.

- 9-16 ўринни эгаллаган жамоалар нимчорак финал йўлланмаси учун 17-24 ўринни эгаллаган клубларга қарши тўқнаш келади. Бу баҳслар иккита ўйиндан иборат бўлади ва 9-16 ўринни эгаллаган жамоалар жавоб баҳсини ўз уйларида ўтказишади. Саккизта ғолиб нимчорак финалга йўл олади. Бу жамоаларнинг рақиблари Лига босқичида дастлабки саккизта ўринни эгаллаган клублар бўлади.

- 25-36 ўринни эгаллаган жамоалар ЕЧЛни тарк этишади. Бу жамоаларга Европа Лигасида иштирок этиш имконияти берилмайди.

Нимчорак финал босқичидан мусобақа анъанавий тарзда давом эттирилади.

Қуръа механизми

36 та жамоа УЕФА рейтингидаги ўрнига қараб 9 тадан тўртта саватга бўлинади. Ҳар бир танланган шарча ичидаги клубга махсус компьютер 8 та рақибни аниқлаб беради. Қуръа биринчи саватдан (кучлироқ клублардан) бошланади. Биринчи саватчадаги 9 та кучлироқ клуб ўзининг саккиз нафар рақибини биринчи бўлиб билиб олади. Замонавий технология уй ва сафар ўйинларини ҳам ўзи белгилаб беради.

Жамоалар қайси саватда жойлашганини қўйида кўришингиз мумкин:

Қуръа жараёнида қуйидаги қоидаларга амал қилинади:

1. Ҳар бир жамоа битта саватдан иккитадан рақибга қарши тўқнаш келади. Бир саватдан бўлган рақибларнинг биттаси билан уйда, иккинчиси билан сафарда ўйин ўтказилади.

2. Бир мамлакат жамоалари ўзаро тўқнаш келишмайди.

3. Битта мамлакатдан кўпи билан иккита рақиб бўлиши мумкин.

Махсус компьютер қуйидаларни кафолатлайди:

1. Дастурий таъминот қуръа тўлиқ тасодифий равишда ўтишини кафолатлайди.

2. Компьютер қуръа қоидаларига тўлиқ амал қилади (битта давлат вакилини ўзаро тўқнашмаслиги, бир мамлакатдан кўпи билан иккита рақиб).

3. Қуръа боши берк кўчага кириб қолмайди.

Жамоалар қуръа натижаларини маросим якунида билиб олишади. Бироқ, ўйинлар санаси ва бошланиш вақти тақвимдаги муаммоларни олдини олиш мақсадида 31 август куни эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, лига босқичига қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан 21:00 га белгиланган. Жараён тарихда биринчи марта компьютер иштирокида амалга оширилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун ЕЧЛ қуръаси. Янги формат ва қуръа механизми қандай?